Norma.uz

Вақтнинг аҳамияти йўқ

Мен пенсионерман, бироқ ишлашда давом этаяпман. Иш ҳақи ва пенсиянинг ярмини оламан. Бироқ ҳозир соғлиғим туфайли тўлиқсиз иш кунида ишламоқчиман. Бу пенсиямнинг миқдорига таъсир қиладими?

Р.Усеинов.

Тошкент шаҳри.

 

– Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100%) тўланади:

а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахсларга;

в) I ва II гуруҳ ногиронларига;

г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга;

д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга – ёшга доир пенсияни олганда.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга, уларнинг меҳнат билан бандлигидан қатъи назар, уларга тайинланган пенсиянинг 50% миқдорида пенсия тўланади.

2014 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган (штатда бўлмаган) ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан2 оз даромад (гонорар, тақдирлаш ва бошқа) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

 

Абдурашид ИСМОИЛОВ,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсия ва
нафақалар тайинлашни таҳлил қилиш ҳамда мониторингдан ўтказиш бўлими бошлиғи.

 

1МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

22015 йил 1 сентябрдан ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори ойига 254 730 сўмни ташкил қилади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони).

Прочитано: 1254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика