Norma.uz

Тайинланган муддатда

II гуруҳ ногирони бўлган отам ўз вақтида ТМЭКда қайта тиббий кўрикдан ўтишга бора олмади. Унга пенсия тўлаш тўхтатилди. Ҳозир у ТМЭКдан ўтган ва ногиронлигини тасдиқлатган. Ҳужжатларни ТМЭКда расмийлаштириш даври учун унга пенсия тўланадими?

К.Р.

Янгийўл шаҳри.

 

– 252-сон Низомнинг 173-бандига кўра, агар ногирон тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан 1 ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади. У яна ногирон деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.

Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТМЭК уни бу даврда ногирон деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногирон ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.

Агар умумий касаллик оқибатида меҳнат лаёқатини йўқотган ногиронга пенсия тўлаш меҳнат лаёқати тикланганлиги туфайли тўхтатилган бўлса ёки узрли сабабларсиз қайта тиббий кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, у ҳолда кейинчалик у ногирон деб эътироф этилган тақдирда илгари тайинланган пенсияни тўлаш, агар пенсия тўлаш тўхтатилгандан кейин 5 йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, ногиронлик янгидан белгиланган кундан бошлаб тикланади. Агар 5 йилдан кўп вақт ўтган бўлса, пенсия яна умумий асосларда тикланади.

Прочитано: 1355 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика