Norma.uz

Пенсиялар қайта ҳисобланади

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 28.08.2015 йилда 2713-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Шуни эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 130 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар – ойига 254 730 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 254 730 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 156 310 сўм белгиланди.

Низомга иловада иш ҳақини бирхиллаштириш учун 1.10.2011 йилдан жорий қилинган иш ҳақининг индивидуал коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисобланган аввалги йиллар учун ЭКИҲ берилган, унга кўра 1.09.2015 йилдан кейин янги тайинланадиган пенсиялар ҳисобланади.

1.09.2015 йилгача тайинланган пенсиялар, ПФ-4751-сон Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 8 бараваридан (130 240 сўм х 8 = 1 041 920 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади. Агар иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори мазкур сумма ва ундан юқори миқдорда бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори 1 041 920 сўм (130 240 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.

Барча ҳолларда пенсияларга устамалар Президентнинг ПФ-4751-сон Фармони билан 2015 йил 1 сентябрдан республика ҳудудида белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўмдан келиб чиқиб аниқланади.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 2.09.2015 йилдаги 34 (690)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика