Norma.uz

Пенсионер тўғрисида ғамхўрлик қилинг

Мен ёшга доир пенсияга чиқмоқчиман. Кадрлар бўлимининг ходими ҳужжатларимни тайёрлаб беришдан бош тортяпти: у вақтинча ишлаётган экан, шу сабали ҳужжатларим билан боғлиқ барча масалани ўзим ҳал қилишим керак экан. Ходим шундай қилишга ҳақлими?

К.Эргашев.

Тошкент шаҳри.

 

Йўқ, ҳақли эмас. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 252-сон Қарор) кўра сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузиши керак эди. Рўйхатда ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни, шунингдек ходим яшайдиган жой; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш хусусида мурожаат қилиш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган иш стажи; имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус стаж кўрсатилади (252-сон Низомнинг 5-банди).

Ташкилот кадрлар бўлимининг ходими пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни олдиндан тайёрлайди. Зарур бўлганда маъмурият етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиши мумкин. Тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштирилади (252-сон Низомнинг 6-банди).

Ходимга пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришлари шарт. Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда, мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатлар ва тақдимнома тўлиқ расмийлаштирилади ва ариза берувчи улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништирилади.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ариза билан бирга ходимнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда, бўлимга бор ҳужжатлар топширилади, етишмаган ҳужжатлар эса қўшимча равишда тақдим этилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади (252-сон Низомнинг 10-банди).

Агар корхона маъмурияти ходимга пенсия тайинлаш учун тақдимнома беришни рад этса, бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатиб, ёзма равишда хабар бериши шарт. Бундай қарордан норози бўлган ходим пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита бериши мумкин (252-сон Низомнинг 7-банди).

Прочитано: 1882 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика