Ҳукм қилинган ва кейинчалик оқланган, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш стажи қандай ҳисоблаб чиқарилади?
В.Гончаренко.
– Қонуннинг 38-моддасига асосан асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти умумий стажда – бир ярим ҳисса баробарида ҳисобга олинади.