Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Солиқ солиш

Товар воситачи орқали сотилганда ЯСТ ҳисобига доир

ЯСТ тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси (комитент) воситачилик шартномаси бўйича бошқа корхонага (воситачига) 5 500 сўмдан 1 000 бирликдаги товарни берди. Унинг бир бирлиги таннархи бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра 4 050 сўмни ташкил қилади. Ой тугаганидан кейин воситачи комитентга реализация қилинган товар тўғрисида ҳисобот топширди, унда товарнинг 800 бирлиги 5 500 сўмдан, 4 400 000 сўмга, 200 бирлиги эса 5 200 сўмдан, 1 040 000 сўмга сотилганлигини кўрсатди. Шартномада назарда тутилишича, воситачи товарни бериш нархидан паст нархда сотишга ҳақлидир. Комитентда солиқ солиш объекти бўлиб товарларни реализация қилишдан тушум ҳисобланади.

Комитентда қандай суммага ЯСТ солиниши керак – товарни бериш нархи бўйича ҳисоблаб чиқарилган, реализация қилинган товар суммасими ёки воситачи сотишдан олган ҳақиқатдаги суммами?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери. 

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ягона солиқ тўлови солиш объекти бўлиб таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум ва бошқа даромадлар киритиладиган ялпи тушум ҳисобланади. Маҳсулотни (товарни) воситачиларни жалб этган ҳолда реализация қиладиган корхоналар учун реализациядан тушум воситачи томонидан харидорга реализация қилинган товарлар қиймати асосида белгиланади. Воситачига берилган воситачилик ҳақи суммаси комитентнинг харажати ҳисобланади ва ЯСТни ҳисоблаб чиқариш чоғида ҳисобга олинмайди, яъни солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Бинобарин, мазкур ҳолда корхонангизда (комитентда) ЯСТ солинадиган ялпи тушум бўлиб воситачи томонидан харидорга товарларни реализация қилиш қиймати – 5 440 минг сўм ҳисобланади.

Воситачилик шартномалари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштиришнинг жиҳатлари Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) IV бўлими билан белгиланган. Хусусан, Тартибнинг 23-бандида назарда тутилишича, воситачи товарларни реализация қилиш операциялари бўйича комитентга ҳисобот топширади, унда бошқа нарсалар қаторида воситачи томонидан реализация қилинган товарлар миқдори ва қиймати акс эттирилиб, харидорлар билан шартномалар ва улар ёзиб берган реализация қилиш суммасини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари илова қилинади

Ушбу ҳужжатни олиб, комитент воситачига реализация қилишнинг умумий суммасига (5 440 минг сўмга) реализация қилинган товар учун ҳисобварақ-фактура ёзади. Шу тариқа, айни шу суммага – 5 440 минг сўмга ЯСТ солинади.

 

Ирина АХМЕТОВА,
«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика