Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Истиқлол ва иқтисодиёт

Янги марраларни кўзлаб...

«Ўзбекенгилсаноат» ДАК Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида умумий қиймати 99 млн доллар, экспорт салоҳияти 43,1 млн долларни ташкил этадиган 18 корхонани ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу корхоналарда мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

 

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодиёт комплексида муносиб ўрин эгаллади. Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган қулай шароитлар, имтиёз ва преференциялар, мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база тармоқ корхоналарига салмоқли ютуқларга эришиш ва янги марраларга чиқиш имконини бераётир.

Бугунги кунда тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 3,8 фоиз, саноат маҳсулотлари ҳажмида 26,2 фоиз, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда 44 фоиздан ортиқни ташкил этаётир.

Чет эл инвестициялари ва технологияларини жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, илғор хориж тажрибаси асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган самарали сиёсат юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришишга хизмат қилаётир. Бунинг самарасида тармоққа 2,2 млрд доллардан ортиқ сармоя жалб этилди ва 180 дан зиёд йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бугунги кунда тармоқ корхоналарида 70 мингдан зиёд киши меҳнат қилмоқда.

Қўқон тўқимачилик комбинати негизида ташкил этилган «Индорама Қўқон текстиль» қўшма корхонаси энг муҳим лойиҳалардан биридир. Йилига 29 минг тонна калава ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳанинг қиймати 110 млн долларни ташкил қилади. Хоразм вилоятида «Ўзтекс» корхоналари гуруҳи томонидан «Свис Капитал» (Швейцария) компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган, умумий қиймати 50 млн дан ортиқ бўлган ва йилига 12 минг тонна калава ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ҳам кенг кўламли лойиҳалардан биридир.

Тармоққа юқори самарали замонавий технологияларнинг жорий этилиши маҳсулот экспорти ҳажмини кенгайтириш имконини бермоқда. Чунончи, мустақиллик йилларида ушбу кўрсаткич 120 марта ўсиб, 2014 йил якунларига кўра 1 млрд доллар даражасига етди. Ҳолбуки, 1991 йилда бу кўрсаткич 7 млн доллар эди, холос. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотлари дунёнинг 50 мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Бундан ташқари, компания янги ўқув йили арафасида мамлакатимиз бўйлаб мактаб ярмаркаларини ўтказишда фаол иштирок этмоқда. Ушбу ярмаркаларда юртимизда ишлаб чиқарилган мактаб ва спорт кийимларини харид қилиш мумкин. Компания маълумотларига кўра, мазкур ярмаркалар ўз самарасини бераётир. Хусусан, 2012 йил якунлари бўйича 770 минг дона кийим сотилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 835 минг, 2014 йилда 935,4 мингтани ташкил этди. Жорий йилда 985 мингта мактаб ва спорт кийимини сотиш кўзда тутилган.

Тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликда тикувчилик ва тикувчилик-трикотаж тармоғини ривожлантириш учун синтетик тола ва ип ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш «Ўзбекенгилсаноат» ДАКнинг устувор йўналишларидандир.

 

ЎзА материали
асосида тайёрланди.

Прочитано: 1895 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика