Norma.uz

Иккаласи ҳисоблайди

Мол-мулкни лизингга бериш бўйича хизматлар кўрсатиш компаниямизнинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Тушумнинг умумий ҳажмида бу хизматлар 80%дан камроқни ташкил этади. Биз кейинчалик лизинг олувчи сотиб олиши шарти билан кўчмас мулкни (дўконни) лизингга берамиз. Ушбу кўчмас мулк лизинг олувчининг балансида ҳисобда туради. Мулк ҳуқуқи унга дўконни сотиб олиш ва кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш пайтида ўтади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида лизингга берилган (олинган) кўчмас мулкнинг майдони кимда кўрсатилади: лизинг берувчидами ёки лизинг олувчида?

И.Умарова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Кўрсатилган жойга бўлган мулк ҳуқуқи у лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади (14.04.1999 йилдаги «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сон Қонуннинг 15-моддаси). Лизинг олувчида дўконни олиш чоғида эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади.

Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки унинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Шу тариқа, Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (Низомга 2-илова) тўлдириш чоғида лизингга берилган (олинган) кўчмас мулк майдонини лизинг олувчи ҳам, лизинг берувчи ҳам кўрсатади ҳамда ҳисобга олади.

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика