Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Бухгалтерга ёрдам

Касса операцияларини янгича юритамиз

МБ бошқарувининг қарори билан янги Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин - Қоидалар) тасдиқланди. Шу муносабат билан илгари амал қилган Қоидалар (АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди. “Norma Profi” эксперти Ирина АХМЕТОВА иккала ҳужжатни таҳлил қилиб, қиёсий жадвал тайёрлади, у касса операциялари бўйича янгиликларни тушуниб олишда ёрдам беради.

 

Аввал қандай эди 

 

Ҳозир қандай 

 

Шарҳлар 

 

Қоидалар билан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг, бундан банк муассасалари ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг фойдаланиш корхоналари мустасно, касса операциялари тартибга солинар эди

 

Янги Қоидалар аввалгидек банклар ва “Ўзбекистон почтаси” АЖга, шунингдек микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга татбиқ этилмайди

 

Кўрсатилган ташкилотлар учун, улар фаолиятининг ўзига хослиги муносабати билан, касса операцияларини юритиш қоидалари Марказий банк томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

 

Кассадаги нақд пул қолдиғи лимитини белгилаш ва тушум ҳисобидан харажат қилиш нормалари банклар томонидан ташкилотлар раҳбарлари билан келишувга асосан амалга оширилар эди

 

Кассадаги нақд пул қолдиғи лимитини белгилаш ва тушум ҳисобидан харажат қилиш нормалари ҳар йили январда ташкилотлар ва банклар ўртасидаги келишувга асосан буюртма-ҳисоб-китобга мувофиқ амалга оширилади

 

Кассадаги пул маблағлари қолдиғи лимитини ҳар йили келишиш санаси аниқлаштирилди – январь. Шунингдек

белгиланган лимитларни қайта кўриб чиқиш имконияти сақлаб қолинди – улар ташкилотнинг нақд пул айланмасидан келиб чиққан ҳолда йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда ўртача кунлик нақд пул тушуми ЭКИҲнинг 1 баравари суммасига етмайдиган ташкилотлар учун лимит 2 йил муддатга белгиланади. Эслатиб ўтамиз, буюртма-ҳисоб-китобларнинг шакллари Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага1 3, 4-иловаларда келтирилган

Бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар, қайтарилган товарларнинг қийматини қайтариб бериш назарда тутилмаган эди

 

Бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар, қайтарилган товарлар (ишлатилмаган темир йўл чипталари ва авиачипталар, концерт-томошалар учун берилган чипталар ҳамда кўрсатилмаган тиббиёт хизматлари) ҳақи ташкилотнинг кассасига тушган нақд пул тушуми ҳисобидан қайтарилади. Агар товар, иш ва хизматлар ҳақи банк пластик карталари орқали тўланган бўлса, пул маблағлари 3 иш куни ичида истеъмолчининг банк пластик картаси ҳисобварағига тўлов топшириқномаси асосида ўтказиш орқали қайтарилади

 

Янги Қоидаларда белгиланган тартибга кўра бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар ва қайтарилган товарлар қийматини қайтариш нақд пул тушумидан ёки, агар у пластик карточка орқали тўланган бўлса, нақд пулсиз тўлов йўли билан амалга оширилиши мумкин

 

Мулкчилик шаклидан қатъи назар савдо ва маиший хизматлар соҳаси ташкилотларига тушумдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар тўлашда фойдаланиш тақиқланган эди. Келиб тушган тушумдан маблағларни ташкилотлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сарфлай олардилар

 

Назарда тутилмаган

 

Мазкур норманинг бекор қилиниши муносабати билан савдо ва маиший хизматлар соҳаси корхоналарига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда нақд тушумдан фойдаланишга рухсат берилди дея хулоса чиқариш мумкин. Бироқ ИДХЯП орқали юборилган таҳририят сўровига Марказий банк берган тушунтиришга қараганда, ташкилотлар кассасига келиб тушган тушумдан фойдаланиш масаласини кўришда Қоидаларнинг 7-бандига амал қилиш керак, унда тушумдан фойдаланишга чекловлар белгиланган, яъни ундан фақат бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар, қайтарилган товарлар қийматини қайтариш учун фойдаланиш мумкин

 

Ташкилотлар ўз кассасидаги нақд пул маблағларининг белгиланган лимит доирасидан ортиқча қисмини банк муассасаси билан келишилган тартиб ва муддатларда ҳисобварақларга қайд этиш учун топширишлари шарт эди

 

Ташкилотлар ўз кассаларидаги нақд пул қолдиғининг лимитдан ортиқча қисмини ҳар куни топширишлари шарт

 

Агар илгари нақд пул тушумини, банклар ва инкассаторларнинг кундузги, кечки кассаларидан ташқари, ташкилотлар ҳузуридаги бирлашган кассаларга, шунингдек алоқа корхоналарига топшириш имконияти назарда тутилган бўлса, янги Қоидаларда уни фақат банк кассаларига (кундузги ёки кечки) ёки инкассаторларга топшириш имконияти сақланган

 

Банклардан анча олис масофада жойлашган ташкилотлар уларга белгиланган лимитлардан ортиқча нақд пулни иш ҳақи, мукофотлар, ижтимоий суғурта нафақалари, стипендиялар, пенсияларни тўлаш учун ўз кассаларида 5 иш кунига қадар, бунга пул банкдан олинган кун ҳам киради, сақлаш ҳуқуқига эга эдилар. Тайёрлов ташкилотлари касса лимитида улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини топширувчилар билан ҳисоблашишлар учун олган нақд маблағ суммаларини ҳисобга олмас эдилар

 

Назарда тутилмаган

 

Янги Қоидалардан банклардан олисда жойлашган ташкилотлар учун кассада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган лимитдан ортиқча пул маблағларини 5 иш кунига қадар сақлаш имконияти чиқариб ташланди. Бунда барча ташкилотлар, аввалгидек, ўз кассасидаги нақд пул маблағларининг белгиланган лимит доирасидан ортиқча қисмини меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлар, суғурта тўловлари, пенсиялар, стипендияларни тўлаш учун, банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаганда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида сақлаш ҳуқуқига эгалар. Тайёрлов ташкилотлари эса энди касса операцияларини умумий қоидаларга мувофиқ юритадилар

 

Хизмат сафари харажатларига ҳисобот учун фақат нақд пул бериш назарда тутилган эди.

Ҳисобот учун берилган, сарфланмаган нақд пул ташкилот кассасига у берилган муддат тугаганидан кейин 3 кундан кечиктирмай қайтарилиши керак эди

Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларга бўнак маблағлари ҳисобот учун нақд пул ёки ходимнинг пластик банк картаси ҳисобига ўтказиш билан берилади

 

Хизмат сафари харажатларига маблағларни ходимнинг пластик карточкасига ўтказиш имконияти муносабати билан янги Қоидаларда бундай маблағларнинг сарфланмаган қисмини 5 иш куни давомида тўлов терминали орқали ёки ходимнинг аризасига кўра банкка қайтариш тартиби ва муддати назарда тутилди. Агар хизмат сафарига нақд пул берилган бўлса, унинг сарфланмаган қисми ҳам нақд пул билан кўпи билан 3 иш куни мобайнида ташкилот кассасига қайтарилади. Эслатиб ўтамиз, 3 кунлик муддат харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини тақдим этиш учун ҳам белгиланган (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг2 15-банди)

 

Пул билетлари ва тангаларни тўловга қабул қилаётганда корхоналарнинг кассирлари ЎзР МБ банкнотлари – 1994 йил намунасидаги сўмнинг тўлов аломатларини белгилаш қоидаларига амал қилишлари керак эди

 

Ташкилотлар тўловга асллиги шубҳа туғдирмайдиган ва улар қийматини белгилайдиган сўзларни, ЎзР Давлат герби тасвири, серия ва рақамни тўлиқ сақлаган, улар умумий ҳажмининг 55%и мавжуд бўлганда банкнотларни, шунингдек шикастланиш даражасидан қатъи назар олд томонидаги тўлиқ ҳажм ва қиймат тасвирини сақлаган металл тангаларни қабул қиладилар.

Ташкилотлар қуйидаги банкнотларни тўловга қабул қилишлари ва пул тушуми таркибида  топширишлари шарт:

билетнинг исталган қисмида тешилган, йиртилган жойлари бўлган, шу жумладан тўлов аломатлари белгиланишига дахлдор, сийқаланган, доғ, сиёҳда ёзувлари бўлган;

йиртилган ва елимланган, агар алоҳида қисмлари шубҳасиз биргина билетга тегишли бўлса;

ўз рангини ўзгартирган, куйган ва куйдирилган, банкнот қийматини рақамлар, сўзлар билан ифодалайдиган қисмлардан ташқари ўзининг тўлиқ ҳажмини сақламаган

Кассирлар тўлов сифатида қабул қиладиган банкнот ва тангаларнинг тўлов аломатлари асосан аввалгидек қолди. Бироқ янги Қоидаларда ўзининг тўлиқ ҳажмини сақламаган банкнотни тўловга қабул қилишдаги талаб аниқлаштирилди – унинг умумий ҳажми 55%и мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек янги Қоидаларда банкнот тўлов аломатларидан бири - қасддан бузиш изларининг йўқлиги чиқариб ташланди.

Аввалгидек шикастланганда муайян шартларга жавоб берадиган металл тангалар тўловга қобил ҳисобланади. Қоидалар билан белгиланган талабларга мувофиқ келмайдиган банкнот ва тангалар тўловга ноқобил ҳисобланади ва кассир уларни қабул қилмасликка ҳақли. Тўловчилар уларни бевосита банкка экспертиза учун топширишлари лозим

Ташкилотлар кассаларининг нақд пулни қабул қилиши бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс имзолаган кирим касса ордерлари бўйича амалга оширилган

 

Ташкилотлар кассаларининг нақд пулни қабул қилиши бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини бажараётган шахс имзолаган кирим касса ордерлари бўйича амалга оширилади

 

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 7-моддасида назарда тутилишича, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни ташкилот раҳбари амалга оширади. Ушбу мақсадлар учун, бош бухгалтер раҳбарлигида ўзининг бухгалтерия ҳисоби хизматидан ташқари, раҳбар бухгалтерни ёки шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасини жалб этишга ҳақли. Бироқ у бухгалтерия ҳисобини мустақил юритишга ҳам ҳақлидир. Ушбу ҳолда кирим касса ордерларини раҳбарнинг ўзи бухгалтерия ҳисоби функцияларини амалга оширадиган шахс сифатида имзолайди

 

Ташкилотлар кассаларидан нақд пул бериш чиқим касса ордерлари ёки лозим даражада расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул беришга доир аризалар, счётлар ва бошқалар) бўйича амалга оширилиб, ушбу ҳужжатларга чиқим касса ордери реквизитлари изи туширилган штамп қўйилган

 

Ташкилотлар кассаларидан нақд пул бериш лозим даражада расмийлаштирилган чиқим касса ордери ёки тўлов қайдномаси асосида амалга оширилиб, ташкилот реквизитлари изи туширилган квадрат штамп қўйилади

 

Янги Қоидалар билан нақд пул беришга ҳужжатларни расмийлаштиришга доир талаб киритилди: энди чиқим касса ордерларига ташкилот реквизитлари изи туширилган штамп қўйилиши лозим. Илгари кассадан нақд пулни чиқим касса ордери ёки бошқа ҳужжат, мисол учун, пул беришга доир аризалар, счётлар орқали бериш мумкин эди. Энди ушбу қоида чиқариб ташланди, чунки Қоидаларнинг 10-бандида касса операциялари бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатлари белгиланди, булар – кирим ва чиқим касса ордерлари.

Раҳбар томонидан бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш ҳуқуқи қўлланган тақдирда – у ҳужжатларга ўзи учун ҳам, бош бухгалтер учун ҳам имзо чекади. Янги Қоидаларда, агар чиқим касса ордерларига илова қилинадиган ҳужжатларда (аризалар, тўлов қайдномалари ва бошқалар) рухсат бериш имзоси бўлса, раҳбарнинг бундай ордерларга имзо чекиши мажбурий эмаслиги қоидаси сақланди

Тайёрлов ташкилотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотини топширувчиларга нақд пул бериб, кейин иш куни тугагач бир кунда тайёрлов квитанциялари бўйича берилган барча суммага умумий чиқим касса ордерини тузишлари мумкин эди

 

Назарда тутилмаган

 

Тайёрлов ташкилотлари учун Қоидалардан бирор-бир истиснолар назарда тутилмаган. Энди улар касса операцияларини умумбелгиланган тартибда юритадилар

 

Агар корхонада ҳар куни 200 сўмгача суммада операциялар бажарилса, касса ҳисоботлари 3–5 кунда бир марта тузилиши мумкин эди

 

Агар ташкилотларда ҳар куни ЭКИҲнинг 1 бараваригача суммада операциялар ўтказилса, касса ҳисоботлари 3–5 кунда бир марта тузилиши мумкин

 

Касса ҳисоботи 3–5 кунда бир марта тузилиши мумкин бўлган ҳар кунги касса оборотининг миқдори  қайта кўриб чиқилиб, ЭКИҲнинг 1 бараваригача кўпайтирилди. Бунда умумбелгиланган қоидаларга кўра касса ҳисоботини кассир ҳар куни тузади ва бухгалтерияга топширади

 

Бухгалтерлар ва касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқидан фойдаланадиган бошқа ходимлар кассир вазифаларини бажара олмас эдилар

 

Штат жадвалида кассир штат бирлиги назарда тутилмаган ташкилотларда касса операцияларини бажариш вазифаси ташкилот раҳбарининг буйруғи билан бирор-бир ходим (ходимлар) зиммасига юкланиши мумкин

 

Кассир вазифаларини бош бухгалтер ёки у ваколат берган, касса ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс бажаришини тақиқлаш бекор қилинганлиги муносабати билан шундай хулоса чиқариш мумкин: энди бош бухгалтер кассир вазифаларини бажариши ва банкда оладиган пул маблағлари учун моддий жавобгар бўлиши мумкин. Бироқ  Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқноманинг3 20-бандида белгиланишича, бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган вазифаларни юклаш мумкин эмас. Унга банклар ва бошқа ташкилотлардан бевосита пул маблағларини олиш тақиқланади. Шу тариқа, вазифаларни бирга олиб боришга тақиқ фақат бюджет ташкилотларининг бош бухгалтерлари учун сақланган деб фараз қилиш мумкин

 

 

Қоидаларда келтирилган ҳужжатларнинг шакллари тўғрисида бир оғиз сўз юритмоқчимиз. Илгари амал қилган Қоидаларга 4-иловада корхона кассасида бўлган нақд пул маблағларининг ҳақиқатда борлигини инвентарлаш натижаларини акс эттириш учун тузиладиган Нақд пул маблағлари мавжудлигини инвентарлаш далолатномаси шакли келтирилар эди. Пул маблағларининг бут сақланиши учун жавоб берадиган ҳар бир моддий жавобгар шахс инвентарлаш бошланиши олдидан расмийлаштирадиган тилхат унинг таркибий қисми эди. Уни тузишга (шунингдек тилхатни расмийлаштиришга) доир талаб сақланганига қарамай, янги Қоидаларда далолатнома шакли назарда тутилмайди. Янги Қоидаларга 1, 2, 3-иловаларда Касса китоби ҳамда кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатдан ўтказиш дафтарлари шакллари келтирилган.

Сўзимиз охирида шуни таъкидлаймизки, янги Касса операцияларини амалга ошириш қоидалари уларни тасдиқлаган Марказий банк бошқарувининг қарори «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 29.06.2015 йилдаги 25 (681)-сонида расман чоп этилган кундан бошлаб кучга кирди.

________________________________________________

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 22.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган. 

Прочитано: 5522 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика