Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Амалий бухгалтерия

Ижарага олайми ёки лизинггами?

Нисбатан яқинда мамлакатимиз тадбиркорлик амалиётига кириб келган лизинг бугунги кунда бизнесни ривожлантиришнинг кенг тарқалган ва самарали дастагига айланди. Ундан бошловчи тадбиркорлар ҳам, оёқда мустаҳкам турган тадбиркорлар ҳам кенг тарзда фойдаланмоқдалар. Маълумки, лизинг молиявий ижаранинг бир туридир. Кўпчилик уларни бир нарса деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

 

Лизингда маълум ускунага эҳтиёжи бўлган, бироқ уни сотиб олишга маблағи бўлмаган тадбиркор етказиб берувчини топади ва танлайди, кейин ушбу ускунани сотиб оладиган ҳамда уни маълум ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун унга берадиган бошқа тадбиркорни топади. Мазкур ҳолда ускунани сотиб олувчи (лизинг берувчи) фойда олиш мақсадида ўз маблағларини инвестициялаган бўлади.

Бу ҳолда албатта шартнома тузилади, унда лизингга берилаётган объект батафсил тавсифланади, лизинг олувчининг унга доир барча ҳуқуқлари, шунингдек ким қандай қилиб таъмирлашни амалга ошириши ва у билан боғлиқ бошқа харажатлар қилиши кўрсатилади. Бундан ташқари, лизинг шартномасининг амал қилиш муддати ва лизинг берувчи кўрсатиши лозим бўлган баъзи бир бошқа қўшимча хизматлар қайд этилади, албатта лизинг объекти қийматини сўндириш ҳамда фоиз даромадлари тўловларининг муддатлари ва суммаларини назарда тутувчи лизинг тўловлари жадвали белгиланади.

Молиявий ижара эса бошқа ҳуқуқий муносабатларга асосланган ва бошқача иқтисодий вазиятнинг оқибати ҳисобланади. Яъни ижарага берувчи сотиб олган ёки ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган мол-мулк ижарачига ундан фойда олиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқини берадиган шартнома асосида ижарага берилади. Шартномада ижарага олинадиган объектни таъмирлаш ва тиклаш шартлари қайд этилади, шунингдек унинг ҳақиқий қиймати ва кейинчалик уни сотиб олиш эҳтимоли кўрсатилади. Ижара ҳақининг миқдори ва ижарага олинадиган мол-мулкни қайтариш муддатлари ҳам шартномада кўрсатилади.

Лизинг шартномаси молиявий ижара шартномасидан шуниси билан фарқ қиладики, лизинг берувчи маблағларни фойда олиш мақсадида инвестициялайди, ижарага берувчи эса ўзининг мол-мулкини ижарага беради ва фойда олади. Биринчи шартноманинг иштирокчилари лизинг объекти сотувчиси, лизинг берувчи ва лизинг олувчидир. Молиявий ижарада иштирокчилар фақат иккита – ижарага берувчи ва ижарага олувчи.

Фикрида қатъий турувчилар лизинг ижаранинг ўзи-ку дейдилар. Муҳими ижара объекти нима учун харид қилинганини аниқлаш керак холос: ўз эҳтиёжлари учунми (хусусий мол-мулк) ёки лизингга бериш учун олувчининг топшириғига кўрами?

Бироқ айни шу фарқланиш мол-мулкни лизингга бериш хизматларини кўрсатадиган микрофирма ва кичик корхоналарга бериладиган фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллашда аҳамиятга эгадир (хизматлар рўйхати Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-иловада келтирилган).

Агар сиз мол-мулкни лизинг олувчининг топшириғисиз (амалда ўз эҳтиёжларингиз учун), уни кейинчалик ижарачига топшириш мақсади билан олган бўлсангиз, бундай битим «молиявий ижара» тушунчасига киради. Унга доир олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ва ЯСТга доир имтиёзлар назарда тутилмаган.

Ижарага доир ҳуқуқий муносабатларни Фуқаролик кодексининг 34-боби, «Ижара тўғрисида» (19.11.1991 йилдаги 427-XII-сон) ва «Лизинг тўғрисида»ги (14.04.1999 йилдаги 756-I-сон) қонунлар тартибга солади.

 

ЛИЗИНГ БИЛАН МОЛИЯВИЙ ИЖАРА ЎРТАСИДАГИ АСОСИЙ ФАРҚЛАР

 

Молиявий ижара

 

Лизинг

 

Шартнома субъектлари

 

Ижарага берувчи, ижарачи

 

Лизинг берувчи, лизинг олувчи, сотувчи

 

Ижара объекти

 

Ижарага берувчининг мол-мулки

 

Лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулк. Лизинг берувчи сотувчидан лизинг олувчининг топшириғига кўра мулк қилиб мол-мулкни (лизинг объектини) олади

 

Мол-мулкни ижарага бериш муддати

 

12 ойдан ортиқ

 

Мол-мулкни бериш шартлари

 

Мол-мулкни эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш

 

Мулкий ҳуқуқнинг ўтиши

 

Шартнома муддати тугаганидан кейин объект ижарачининг мулкига ўтиши мумкин

 

Ижара тўловлари

 

Ижара тўловларини ижарага берувчи мустақил равишда ҳисоблайди. Бунда улар объект қийматини қоплаш суммаси ва ижарага берувчига (лизинг берувчига) фоиз даромади суммасини ўз ичига олади

 

Ҳисобга олиш ва амортизацияни ижара объектлари бўйича ҳисоблаб ёзиш

 

Ижарага берувчида мол-мулк балансдан чиқарилади.

Олинган мол-мулк ҳисоби ва амортизацияни ҳисоблаб ёзишни ижарачи (лизинг олувчи) амалга оширади

Даромадни ҳужжатлар билан тасдиқлаш

 

Ижара тўловларини сўндириш жадвали

 

 

Бухгалтерия ҳисоби

Молиявий ижара бўйича ҳам ижара операцияларининг ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»1 ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом2 билан тартибга солинади. Уни мисолда кўриб чиқамиз.

 

Компания ишлаб чиқариш корхонасига қиймати 50 000 минг сўм бўлган технологик ускунани молиявий ижарага берди. Шартнома йиллик 10% билан 3 йилга тузилди. Ижара тўловлари ҳар ойда тенг улушлар билан тўланади. Компания учун бу – асосий фаолият тури.

Молиявий ижара

 

Лизинг

 

Технологик ускуна АВ таркибида қайд этилган. Чиқиб кетиш пайтида дастлабки қиймат 50 000 минг сўмни, эскириш 10 000 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси эса 5 000 минг сўмни ташкил қилган.

 

Технологик ускуна харидордан лизингга бериш учун 35 000 минг сўмга харид қилинган. 

 

 

Йиллик ижара тўлови йиллик 10%ни ҳисобга олганда 20 105,74 минг сўмни ташкил этади. Ушбу сумма ижара бўйича фоизлар ва ижара объекти қийматини қоплашни ўз ичига олади.

(сўмда)

Йил

 

Асосий қарз бўйича мажбуриятларнинг қолдиғи

 

Молиявий ижара бўйича олинган фоизлар (10%)

 

АВ объектини қоплаш суммаси

 

Йиллик ижара тўловлари

 

1

 

50 000 000

 

5 000 000

 

15 105 740

 

20 105 740

 

2

 

34 894 260

 

3 489 426

 

16 616 314

 

20 105 740

 

3

 

18 277 946

 

1 827 795

 

18 277 946

 

20 105 741

 

 

Жами:

 

10 317 221

 

50 000 000

 

60 317 221

 

 

Ижарага берувчида (лизинг берувчида) хўжалик операциялари ҳисоби

Илгари фойдаланилган объектларни молиявий ижара шартномаси бўйича бериш (хусусий асосий воситалар)

 

Лизинг берувчида лизинг объектини харид қилиш бўйича операцияларни акс эттириш

 


Операция мазмуни

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Операция мазмуни

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 


АВнинг дастлабки (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

Лизинг объекти олинди, шу жумладан билвосита солиқлар ва харид қилиш билан боғлиқ йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса)

 

35 000

 

0800-«Капитал қўйилмаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 


АВнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

10 000

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 


АВ объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) акс эттирилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 


Объектни лизинг шартномаси бўйича бериш

 


Берилган лизинг объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

35 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 


Ижарага берувчининг молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни мақсадга кўра фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш харажатлари акс эттирилди

 

 

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»; 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва ҳ.к.

 


 

Кейинги хўжалик операциялари иккала ҳолда бир хил.

Операция мазмуни

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Кечиктирилган даромад акс эттирилди

 

15 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

Мол-мулкни ижарага бериш акс эттирилди (50 000 – 15 105,74 = 34 894,26)

 

34 894,26

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

15 105,74

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

 

50 000

 

010-«Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар»

 

 

Кечиктирилган даромадларни ҳисобдан чиқариш

 

 Тўловлар жадвалига кўра жорий қисмга узоқ муддатли кечиктирилган даромадларни ўтказиш акс эттирилди (15 000 / 3 йил)

 

5 000

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

Муддати кечиктирилган даромад жорий қисмининг суммаси йил давомида тенг қисмлар билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Агар мол-мулкнинг чиқиб кетиши натижасида корхона зарар кўрса, ушбу ҳолда кечиктирилган харажат акс эттирилади

 

Кечиктирилган харажат акс эттирилди

 

 

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Ижара тўловлари жадвалига кўра узоқ муддатли кечиктирилган харажатларни жорий қисмга ўтказиш акс эттирилди

 

 

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

Кечиктирилган харажат жорий қисмининг суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Ҳар йил мобайнида ҳар ойда

 

Ижарага берувчининг тўловлар жадвали бўйича жорий ҳисобот даврига тааллуқли бўлган фоиз даромади ҳисоблаб ёзилди (йиллик суммаси 5 000 минг сўм)

 

5 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Жорий тўловларнинг келиб тушиши акс эттирилди: тўловлар жадвали бўйича ускунанинг қиймати қопланиши (йиллик сумма 15 105,74 минг сўм)

 

15 105,74

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

Жорий тўловларнинг келиб тушиши акс эттирилди: тўловлар жадвали бўйича фоизлар (йиллик сумма 5 000 минг сўм)

 

5 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳар йилнинг охирида

 

Тўловларни йил охирида узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш акс эттирилди

 

16 616,30

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

Ижарачида (лизинг олувчида) хўжалик операциялари ҳисоби

Лизинг шартномаси бўйича мол-мулк олиниши

 

Операциялар мазмуни

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари кирим қилинди

 

50 000

 

0800-«Капитал қўйилмаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

Лизинг объектлари фойдаланишга киритилди

 

50 000

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

Фоизларни ҳисоблаб ёзиш ва лизинг тўловларини тўлаш бўйича операциялар ҳисоби

 

Тўловлар жадвалига биноан – ҳар йили лизинг бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни жорий қисмга ўтказиш акс эттирилди

 

15 105,74

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

Лизинг ставкаси қисмида лизинг тўловлари (лизинг бўйича фоизлар) акс эттирилди – ҳар ойда жадвал бўйича

 

5 000

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Жадвал бўйича лизинг ставкаси қисмида лизинг тўловлари тўланди

 

5 000

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Лизинг бўйича жорий тўловлар тўланиши акс эттирилди

 

15 105,74

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган объектлар амортизацияси акс эттирилади

 

Молиявий лизинг шартномаси бўйича олинган объектларга доир амортизация ҳисоблаб ёзилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

9420-«Маъмурий харажатлар» ва ҳ.к.

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»

 

Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари ҳисоби

 

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳамда молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришни қўшимча баҳолаш акс эттирилди

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» – дастлабки (тиклаш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0299-«Молиявий ижара
шартномаси бўйича олинган
асосий воситаларнинг эскириши» –
жамғарилган эскиришни
қўшимча баҳолаш суммасига

 

Лизинг объектларининг лизинг олувчи мулкига ўтишини акс эттириш

 

Шартнома тугаганидан кейин лизинг объектлари кирим қилинди

 

0100-«Асосий воситалар»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

Лизинг даври учун ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаларини ўтказиш акс эттирилди

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини

ҳисобга олувчи счётлар»

Лизинг шартномаси бўйича сўндирилмаган асосий қарзнинг қолдиғи сўндирилди

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара – узоқ муддатли қисм»

 

Лизинг объектини лизинг берувчига қайтариш

 

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси муддати тугашига қадар асосий воситаларни шартнома бўйича тўланмаган қолдиққа қайтариш акс эттирилди:

 

дастлабки (тиклаш) қийматига

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

жамғарилган эскириш суммасига

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

лизинг берувчи қоплайдиган лизинг объектини ободонлаштириш қиймати суммасига

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

мазкур лизинг объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

тўловлар жадвали бўйича сўндирилмаган асосий қарз қолдиғи суммасига

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»;

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

лизинг объектини қайтариш бўйича харажатлар (демонтаж, ташиш ва ҳ.к.) суммасига

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6700-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан

ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва ҳ.к.

Лизинг объектини қайтаришдан фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Лизинг объектини қайтаришдан зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Солиқ солиш

Солиқ

 

Лизинг берувчида

 

Лизинг олувчида

 

Фойда солиғи

 

Солиқ кодексининг 134-моддасига кўра ижара тўловининг бир қисмини ташкил этадиган фоиз даромади мол-мулкни лизингга беришдан лизинг берувчининг даромади ҳисобланади.

Солиқ кодекси 129-моддаси учинчи қисмининг 13-бандига асосан ижара тўлови таркибидаги молиявий ижара (лизинг) объекти қийматини қоплаш суммаси лизинг берувчининг даромади ҳисобланмайди

Лизинг тўловлари суммаси Солиқ кодексининг 145-моддасига асосан амалдаги харажатлар миқдорида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан (ССБ) чегириладиган бошқа харажат ҳисобланади

 

ҚҚС

 

Солиқ кодексининг 219-моддасига асосан молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун харид қилинадиган объектлар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди. Мол-мулкни молиявий ижарага (шу жумладан лизингга) бериш реализация қилиш бўйича оборот бўлиб, унга ҚҚС солиниши керак (Солиқ кодекси 199-моддасининг 3-банди). ССБ чиқиб кетаётган актив қиймати билан қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган товарлар молиявий ижарага (лизингга) берилганда эса, ҚҚСни ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган активнинг қиймати ССБдир. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган, молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив сифатида эътироф этиладиган сумма тарзида белгиланади.

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича хизматлар тақдим этиш ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоиз даромади қисмида қўшилган қиймат солиғидан озод этилади (Солиқ кодекси 209-моддасининг 13-банди).

Ижарага берувчи (лизинг берувчи) лизинг тўлови таркибида оладиган лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси реализация қилиш обороти ҳисобланмайди ва, тегишинча, унга ҚҚС солинмайди (Солиқ кодекси 199-моддасининг 12-банди)

Лизинг берувчига лизинг объекти олинаётганда ҳисобварақ-фактура бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси). У мазкур лизинг объектининг қийматига киритилади

 

Мол-мулк солиғи

 

 

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқараётганда корхоналар Солиқ кодекси 269-моддасининг 16-банди бўйича имтиёзни қўллашлари мумкин:

ССБ 10 йилдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланишда бўлган машина ва ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади

Жамғармаларга умуммажбурий ажратмалар

 

Асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган корхоналар учун фоизли даромад суммаси қуйидагиларга ажратмалар объекти бўлиб ҳисобланади:

Пенсия жамғармасига (Солиқ кодексининг 313-моддаси);

Йўл жамғармасига (Солиқ кодексининг 317-моддаси);

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (Солиқ кодексининг 325-2-моддаси)

 

ЯСТ

 

Ижара тўловининг бир қисмини ташкил этадиган фоизли даромад мол-мулкни лизингга беришдан лизинг берувчининг даромади ҳисобланади (Солиқ кодекси 355-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

Ижара тўлови таркибида лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси лизинг берувчининг даромади ҳисобланмайди (Солиқ кодекси 355-моддаси тўртинчи қисмининг 12-банди)

Лизинг тўловлари суммаси ижарачининг харажатлари бўлиб, улар ЯСТ солишда ҳисобга олинмайди

 

Имтиёзлар

 

Лизинг бўйича хизматлар кўрсатадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2017 йил 1 январгача ЯСТ ва фойда солиғини тўлашдан озод қилинадилар (Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон Қарори 7-банди ва Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарори 4-банди). Башарти уларнинг лизингдан тушуми умумий тушум ҳажмининг 80%и ва ундан кўпни ташкил этса, имтиёз микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади

 

Лизинг олувчи корхоналар 5 йил мобайнида фойда солиғи бўйича ССБни лизинг объекти қийматини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш ҳуқуқига эгалар, бунда тегишли солиқ даврида ҳисоблаб ёзилган амортизация чегирилади, бироқ у солиқ солинадиган фойданинг 30%идан ошмаслиги керак (Солиқ кодексининг 159-моддаси 3-банди).

ЯСТ ҳисоб-китобида ССБ лизингга ҳам харид қилинган янги технологик ускуна қийматига, бироқ ССБнинг 25%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади. ССБни камайтириш технологик ускуна фойдаланишга киритилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб 5 йил мобайнида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Дарина АБУХОВИЧ,
«
Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика