Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муассис-директор муассисликдан чиқса...

Бизнинг МЧЖ фаолият тури – ишлаб чиқариш. Ягона муассис бўлган жамият директори ўзининг улушини бошқа кишига бериб, эгаллаб турган лавозимидан бўшамоқчи. Ушбу вазиятни қандай қилиб ҳужжат билан расмийлаштириш мумкин? Қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш керак? Мазкур ҳолда қандай солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин?

Н.Иноятова, бухгалтер.

 

– Сизга Фуқаролик, Солиқ ва Меҳнат кодекслари, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) амал қилишни тавсия этамиз.

Сизнинг вазиятингизда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

оддий ёзма шаклда улушнинг олди-сотди (ундан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш) шартномаси (агар уни нотариал шаклда амалга ошириш жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса ёки тарафлардан бирининг хоҳишига кўра у амалга оширилиши керак);

таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида МЧЖ иштирокчисининг қарори;

янги таҳрирдаги устав ёки уставга ўзгартишлар;

таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (ариза, давлат божи тўланганлиги тўғрисида тўлов ҳужжати).

Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига кўра юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларини (пайларини) реализация қилишдан даромад олинган тақдирда жисмоний шахсда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш мажбурияти вужудга келади. Улар жисмоний шахсларнинг Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда ЖШДС солинадиган мулкий даромадлари таркибига киритилади ҳамда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Солиқ кодексининг 176-моддасига кўра мол-мулк (улушлар, пайлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишнинг бутун қиймати даромад деб эътироф этилади. Агар муассисингиз ўз улушини шакллантирган бўлса, устав капиталини шакллантириш бўйича ҳужжатлар (қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари, тўлов ҳужжатлари), агар олган бўлса – улушнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар қиймат тасдиғи бўлади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 32-бандига кўра жисмоний шахсларнинг жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларига, агар уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, солиқ солинмайди. Шу сабабли, агар аввалги муассис ўз улушини яқин қариндоши бўлмаган шахсга совға қилган бўлса, уни олувчида ЖШДС тўлаш мажбурияти юзага келади. Солиқ кодексининг 181-моддасида назарда тутилишича, бундай ҳолда ЖШДСнинг энг кам ставкаси (2015 йилда – 8,5%) қўлланади.

Директорнинг ишдан бўшатилиши белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур ҳолнинг ўзига хос жиҳати шундаки, корхона мулкдори айни вақтда унинг директоридир. Корхонадаги барча буйруқларни директор чиқариши ва имзолаши сабабли ўзини ишдан бўшатиш тўғрисидаги, дарвоқе, ўзининг мансабга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ (фармон)ни ҳам унинг ўзи расмийлаштиради. Директорнинг меҳнат дафтарчасига у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида ёзув ҳам қайд этилади.

 

Анжелика НАМ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика