Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Солиқ маслаҳатчиси тушунтиради

Ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечиш тартиби қандай?

Газетамизнинг олдинги сонларида агар ходимларнинг ўртача йиллик сони Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) кичик корхоналар учун белгиланган мезондан ошиб кетган тақдирда, корхоналар ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ва солиқ тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтиши лозимлиги ҳақида ёзган эдик.

 

Шунингдек, бундай ҳол текширув пайтида аниқлангудек бўлса, текширувчи корхонанинг фаолияти бўйича солиқларни солиқ солишнинг умумбелгиланган тартиби бўйича қайта ҳисоблаб чиқариши кераклиги айтилган.

 

Ушбу мақолалардан сўнг таҳририятимизга қандай қилиб ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечиш мумкинлиги, унинг тартибларини тушунтириб беришни сўраб мурожаат қилувчилар кўпайди.

Айтиш керакки, микрофирма ва кичик корхоналар Солиқ кодексининг 351-моддасига асосан ЯСТни тўлаш тизимини ихтиёрий равишда рад этиш ва бошқа солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Лекин бунда солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даври (чораги) тугаганидан кейин 10 кундан кечиктирмаган ҳолда кейинги ҳисобот даври (чораги) учун белгиланган шаклда солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёзма равишда хабар беришлари керак (Солиқ кодекси 351-моддасининг учинчи қисми).

 

ЯСТни тўлаш тизимини ихтиёрий равишда рад этиш ва бошқа солиқ солиш тартибига ўтиш тўғрисидаги хабарнома солиқ органига умумбелгиланган тартибда икки нусхада қуйидаги муддатларга қадар тақдим этилади:

1 апрелдан ЯСТ тўловидан воз кечишда 10 апрелдан кечикмасдан;

1 июлдан ЯСТ тўловидан воз кечишда 10 июлдан кечикмасдан;

1 октябрдан ЯСТ тўловидан воз кечишда 10 октябрдан кечикмасдан;

1 январдан ЯСТ тўловидан воз кечишда 10 январдан кечикмасдан.

 

ЯСТ тўловидан ихтиёрий воз кечишда корхона чорак бошидан умумбелгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши мумкин.

2015 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 354-модда иккинчи қисмига асосан ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (ўзгартириш ЎзРнинг 04.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни билан киритилган).

Солиқ кодексининг 351-моддаси бешинчи қисмига асосан ягона солиқ тўловини тўловчилар ЯСТни тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида мазкур тўлов юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга оширади. Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб агар улар ҳисобот йили тугаши билан белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмаган бўлса, ягона солиқ тўловини тўлаган ҳисобот даври учун амалга оширилади. Қайта ҳисоб-китоб ЯСТ тўланган ҳисобот даврлари – 1-чорак, ярим йиллик, 9 ой учун амалга оширилади.

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар камида 12 ойдан сўнг ЯСТни тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир (Солиқ кодекси, 354-модда). Масалан, агар корхона ЯСТ тўловини тўлашдан 2014 йилнинг 1 июлидан воз кечган бўлса, у ҳолда ЯСТ тўловига фақат 2015 йилнинг 1 июлидан қайтиши мумкин. Бунинг учун корхона кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда, яъни 2015 йилнинг 1 июнидан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ЯСТни тўлашга ўтиши тўғрисида ёзма равишда хабардор этиши шарт.

2013 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови тўловчиларда жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи икки чораги давомида савдо фаолияти (умумий овқатланиш) соҳасидаги фаолият асосий фаолият тури бўлмаса умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақли (Солиқ кодексининг 352-моддаси учинчи қисми).

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» CМТ
мутахассислари тайёрлашди.

Прочитано: 2235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика