Norma.uz

Божхонанинг розилиги билан

Бизнинг МЧЖ 2001 йил мартдан ўз фаолиятини бошлаган. ДБҚда божхона брокери сифатида рўйхатдан ўтказилишига асосан корхона фаолиятининг асосий тури экспорт ва импорт қилинадиган юкларга божхона юк декларациясини тўлдириш хизматлари ҳисобланади. Хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш мақсадида ҳозирги вақтда биз ёпиқ турдаги божхона омбори очиш учун омборхонани ижарага олганмиз. Биз ишлаб чиқариш корхонаси билан у импорт қиладиган юкларни омборимизда тўплаб бориш тўғрисида шартнома тузганмиз. Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-бандида кўрсатилишича: «Ёпиқ турдаги божхона омбори муайян шахсларнинг, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини сақлашга ёки муайян товарларни, шу жумладан айланиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омборидир. Бундай шахслар ва товарлар божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича божхона омбори эгаси томонидан белгиланиши мумкин». Бу ёпиқ турдаги божхона омборида фақат омбор эгаси ёки божхона органлари билан келишувга кўра бошқа корхонанинг товарлари сақланиши мумкинлигини англатадими? Биз Низомда кўрсатилган талабларни бузмаяпмизми, унда фақат шартнома тузилган ишлаб чиқариш корхонасининг товарларини сақлаш учун ёпиқ турдаги божхона омбори лицензиясини олишимиз мумкинми?

М.Салимов.

 

– Божхона кодексининг 54-моддасига мувофиқ божхона омборлари фойдаланиш мумкинлиги жиҳатидан ҳар қандай шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлиши ҳамда муайян шахслар, қоида тариқасида, омбор эгалари фойдаланиши учун мўлжалланган ёпиқ омборлар бўлиши мумкин.

Божхона омборлари ва эркин омборларни очиш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.

Шу билан бирга Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 20.11.2003 йилдаги 523-сон Қарорига 1-илова) 6-бандига кўра, ёпиқ турдаги божхона омбори муайян шахсларнинг, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини сақлашга ёки муайян товарларни, шу жумладан айланиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган. Бундай шахслар ва товарлар божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича божхона омбори эгаси томонидан белгиланиши мумкин.

Очиқ ва ёпиқ турдаги божхона омборларидан сақлашнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб этувчи ёки бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган товарларнинг айрим турларини сақлаш учун фойдаланилиши мумкин (ихтисослаштирилган божхона омборлари). Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.

Шуҳрат ХАЙРУЛЛАЕВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитаси раисининг
биринчи ўринбосари.

Прочитано: 1743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика