Norma.uz

Товар чекини кўрсатинг

Ўзбекистонга Россиядан маиший техникани олиб келишда муаммо бўлмайдими? Хусусан, битта тикув машинаси олиб келинса.

И.Тер-Аганова.

 

– Агар тикув машинаси ва бошқа маиший техниканинг (у ҳам 1 нусхада олиб келинганда) қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмаса, муаммо бўлмайди. Ушбу лимит Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари1 билан белгиланган. У ўз эҳтиёжлари учун чегарадош бўлмаган давлатлар (шу жумладан РФ) ҳудудидан кузатиладиган багажда товарлар олиб кирадиган жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

Божхона кодексининг 14-моддасига кўра товарнинг мақсадини божхоначилар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ уларнинг хусусияти ва сонидан келиб чиқиб белгилайдилар. Хатда фақат 1 тикув машинасини олиб кириш кўрсатилганлигини ҳисобга олганда, дарвоқе, бошқа маиший техника бобида ҳам божхона хизмати ходимларида унинг мақсади хусусида шубҳа уйғотмаса керак.

Бироқ уларда техникангизнинг умумий қиймати хусусида саволлар туғилиши мумкинлигини эътиборда тутинг. Шу боис далил сифатида қўлингизда товар чеки ёки унга тўланган ҳақ суммасини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат бўлгани маъқул. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага3 мувофиқ 1 000 АҚШ долларига эквивалент ёки ундан кам товарларнинг божхона қиймати ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар ва товарларнинг божхона қийматини аниқ белгилашга имкон берадиган бошқа ҳужжатлардан фойдаланиб белгиланади.

Товарлар қиймати бож тўламасдан олиб кириш нормаларидан ошиб кетган тақдирда бож олинмасдан олиб кириш нормасидан ошган қийматдан қонун ҳужжатлари билан белгиланган қуйидаги божхона тўловларини тўлашга тўғри келади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) 1-иловада белгиланган миқдорда божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада акциз солиғи (акцизланадиган товарларга);

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

 

1МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз
Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1539 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика