Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Амалий бухгалтерия

Амортизация нормасини камайтириш мумкинми?

МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти учун янги импорт ускунасини харид қилди. У фойдаланишга топширилгандан сўнг 2 йил ўтди. Ҳисоб сиёсатига кўра ускунага амортизация тўғри чизиқли усул билан 15% миқдорида ҳисоблаб ёзилган.

МЧЖ ускуна бўйича амортизация нормасини 8–10%га қадар камайтириш ҳуқуқига эгами? Буни ҳисоб сиёсатида қандай акс эттириш керак, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

В.Йўлдошева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ солиш мақсадлари учун амортизация ажратмалари асосий воситалар амортизацияси нормаларини қўллаш орқали, бироқ Солиқ кодексининг 144-моддасида белгиланган энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Айни шу моддада амортизацияни энг юқори нормаларда белгиланганидан пастроқ ҳисоблашга йўл қўйилади, улар солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилиши керак. Шу тариқа, сиз амортизациянинг энг юқори нормалари билан қиёслаганда пастроқ нормаларини қўллаб, буни албатта ҳисоб сиёсатида назарда тутиш ҳуқуқига эгасиз. Уларни белгилаш чоғида ускуна фойдали хизматининг тахмин қилинаётган муддатини ҳисобга олиш зарур, чунки амортизация ажратмалари уларнинг бутун фойдали хизмат муддати мобайнида асосий воситалар қийматини корхона харажатларига мунтазам тақсимлашдан иборат.

Саволдан кўринадики, ташкилотингиз амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг тенг маромли (тўғри чизиқли) усулини қўллайди, у асосий воситалардан фойдали фойдаланиш муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиқиб амортизацияни тенг маромли (тенг улушлар билан) ҳисоблаб ёзишдан иборатдир. Яъни мазкур усулни қўллаш чоғида амортизация нормаси тўғридан-тўғри фойдали хизмат қилиш муддати қанча давом этишига боғлиқдир – у қанча узоқ давом этса, норма шунча паст бўлади.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг1 45-бандида белгиланишича, асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати корхона асосий воситалар ҳолатини яхшилашга, демак, хизмат муддатини узайтиришга харажат қилган ҳолда, шунингдек бу муддатни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.

Биз юқорида айтгандек, амортизациянинг пасайтирилган нормаларини қўллаш далили албатта корхонанинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топади. 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг2 55-бандига мувофиқ у раҳбарнинг буйруғи, фармойиши ва бошқа ҳужжати билан расмийлаштирилади. Ҳисоб сиёсатида танланган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари (уларга амортизация нормалари ҳам киради) корхона томонидан тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади. Ҳисоб сиёсати тақвимий йил давомида ўзгармайди (1-сон БҲМСнинг 56-банди). Яъни амортизациянинг пасайтирилган нормаларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиб, корхона уларни фақат янги ҳисобот йили бошланганидан қўллашга ҳақли. Эслатиб ўтамиз, 5-сон БҲМСга мувофиқ корхона амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг мазкур стандартда назарда тутилган усулларидан хоҳлаганини танлашга ҳақлидир. Қўлланилаётган усул ҳам ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилади (5-сон БҲМСнинг 43-банди).

Энг юқори нормалар билан қиёслаганда амортизациянинг пасайтирилган нормалари қўлланиши бирор-бир қўшимча солиқ мажбуриятларига олиб келмайди. Бунда фойда солиғи тўловчиларида солиқ солинадиган фойда тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммасига солиқ солиш мақсадларида энг юқори нормаларга зид равишда қайта ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 144-моддаси). Мол-мулк солиғи тўловчилари учун амортизациянинг пасайтирилган нормаларини қўллаш солиқ суммасининг кўпайишига олиб келади, чунки асосий воситалар бўйича солиқ солинадиган база бўлиб асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади. У ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 267-моддаси). Яъни амортизациянинг пасайтирилган нормалари қўлланганда асосий воситалар қолдиқ қийматининг камайиши сустлашади, бу эса Солиқ кодекси билан белгиланган амортизация нормаларидан фойдаланган ҳолдагига қараганда мол-мулк солиғи суммасининг кўпайишига олиб келади.

ЯСТ тўловчиларида амортизациянинг бундай нормаларини қўллаш солиқ солинадиган базани белгилашга таъсир қилмайди.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1998 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика