Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Амалий бухгалтерия

Муассислар ҳиссаларининг ҳисобига доир

Фирмамиз улгуржи савдо билан шуғулланади. Жорий ойда биз бошқа фирма муассислари таркибига кирдик. Ҳисса пул маблағлари билан киритилди. Тегишли ўзгартиришлар ҳокимликда расмийлаштирилди.

Ушбу ўзгартиришлар иккала фирма ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?

Бухгалтер.

 

– Бошқа ташкилотнинг устав фондига пул маблағлари билан ҳисса киритган корхона ҳисобида қуйидагича ёзув қайд этилади (ҳисса суммасига):

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» дебети;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» кредити.

Муассисларидан бири сизнинг корхонангиз бўлган корхонада, устав фонди муассислар таркибига қабул қилинаётган учинчи шахснинг ҳиссаси ҳисобига кўпайганда қуйидаги ёзувлар қайд этилади:

1) устав фондининг кўпайиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» дебети;

6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарзлар» кредити (ҳисобварақ счётлар иш режасига қўшимча равишда киритилади);

2) таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгандан кейин

6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз» дебети;

8330-«Пай ва улушлар» кредити.

Ўзгартиришларни муассислар бўйича 8330-ҳисобварақда таҳлилий ҳисобга ҳам киритиш керак, чунки уларнинг таркиби ва ҳиссаларнинг миқдори ўзгарган.

 

Светлана КИМ, «Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 1890 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика