Norma.uz

Товарнинг келиб чиқишини тасдиқланг

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандида товар тўғрисида келиб чиқиш сертификатларида акс эттирилиши керак бўлган зарур маълумотлар рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхатда импорт қилинадиган товарларга оид ТИФ ТН кодлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган. Бироқ товарларни Ўзбекистон Республикасига экспорт қиладиган баъзи мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан берилган товарларнинг келиб чиқиш сертификатларида ТИФ ТН кодлари кўрсатилади. Бунда улар доим ҳам Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН кодларига мувофиқ келавермайди. Айрим ҳолларда фақат дастлабки икки ёки тўрт белги даражасида мувофиқ келади.

ТИФ ТН кодларининг мувофиқ келмаслиги ёки уларнинг қисман мувофиқ келиши божхона расмийлаштируви чоғида божхона органларининг вакиллари томонидан бундай келиб чиқиш сертификатларини қабул қилмаслик учун асос ҳисобланадими?

Х.Яхшибоев, АФ директори.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.08.2010 йилдаги 2131-сон қарори билан тасдиқланган) 40-бандида товар тўғрисида зарурий маълумотлар санаб ўтилган, улар қоидага кўра товарга берилган сертификатда қайд этилган бўлиши керак.

Бироқ Низом 40-бандининг ушбу талаблари фақат Ўзбекистондан экспорт қилиш учун мўлжалланган товарларга татбиқ этилади.

Низомнинг 16-бандига кўра, товарнинг импорт қилиниши чоғида, унинг мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида гувоҳлик бериш учун, Ўзбекистон Республикасининг божхона органига экспорт (реэкспорт) қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи томонидан белгиланган тартиб ва шаклда берилган сертификат тақдим этилиши лозим.

Бунда Низомнинг 21-бандида таъкидланишича, лозим даражада расмийлаштирилган сертификат ёки сўралган маълумотлар тақдим этилмагунига қадар, товар мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.

Мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларидан келиб чиқилса, келиб чиқиши ишончли тарзда белгиланмаган товарлар Ўзбекистонга Ўзбекистон Республикаси бож тарифларининг энг юқори ставкалари бўйича божхона божлари тўланган ҳолда киритилади.

 

Шуҳрат ХАЙРУЛЛАЕВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари. 

 

Таҳририятдан. «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 29-моддасига мувофиқ товарнинг келиб чиқишига доир сертификат мазкур товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигидан аниқ далолат бериши керак.

Агар сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, Ўзбекистон божхона органи қўшимча ёки аниқлик киритадиган маълумот беришини сўраб ушбу сертификатни берган органга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат қилиши мумкин.

Прочитано: 2339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика