Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Қонунбузарликлар фош этилди

Ярим миллиардлик товар – ҳужжатсиз?!

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда халқимиз фаровон турмушини янада юксалтиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим ўрни бор. Шу боис юртимизда мазкур тармоқни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Афсуски, берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ўрнига, амалдаги қонунларни четлаб ўтишга уриниб, фақат чўнтагини «қаппайтириш»ни кўзлайдиган сохта тадбиркорлар ҳам учраб туради.

 

Биргина Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2015 йилнинг 1 ярми давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 723 та божхона қоидабузарлиги аниқланиб, қиймати 7 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Жумладан, «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари республикамизга кириб келган юк поездини божхона назоратидан ўтказишган контейнерлардан бирида хусусий тадбиркор К.Ф. номига Бирлашган Араб Амирликларидан юборилган юклар билан юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Маълум бўлишича, контейнердаги қиймати 507 млн сўмдан ортиқ бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари, маиший техника жиҳозлари, уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар, косметик ва гигиеник воситалар ва ҳаттоки болалар тагликлари, хуллас 253 турдаги товар-моддий бойликларнинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз республикамиз ҳудудига олиб кирилиши «кўзланган» экан.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг ҳукмига асосан юқорида кўрсатиб ўтилган товар-моддий бойликлар давлат тасарруфига ўтказилди. Юк эгасига нисбатан ҳам жазо муқаррарлиги таъминланди.

 

Бухоро вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика