Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Эслатиб ўтамиз!

1 сентябрда ер солиғининг 30 фоизини тўлаш муддати тугайди

Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2015 йилдан бошлаб ер солиғини тўлаш тартиби ўзгартирилди. Уни белгилаган Солиқ кодексининг 286-моддасига 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилган. Ер солиғини қисман тўлаш муддати яқинлашганлиги муносабати билан бу ҳақда солиқ тўловчиларга эслатиб ўтамиз.

 

Солиқ кодексининг 278-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун бюджетга ер солиғи ундирилади. Яъни бундай ҳуқуқлар асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистоннинг норезидентлари ер солиғини тўловчилардир. Ер участкаларидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланмайдиган нотижорат ташкилотлар ҳамда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахслар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 279-моддаси).

Солиқ кодексининг 362-моддасига мувофиқ ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланмаган ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳам ер солиғини тўловчилардир. Улар учун аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда ер солиғини тўлашнинг ўзига хос баъзи жиҳатлари мавжуд. Хусусан, агар бундай қишлоқ хўжалиги корхоналарида солиқ даври мобайнида қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий майдонида ва таркибида ўзгаришлар юз берган бўлса, улар ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини ер участкаси жойлашган жойдаги ДСИга жорий йилнинг 1 декабрига қадар, қолган тўловчилар эса солиқ солинадиган базада ўзгариш бўлганда бир ойлик муддат ичида аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этишлари шарт (Солиқ кодексининг 285-моддаси).

Солиқ йилнинг ҳар чорагида, йил чораги иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушларда, яъни йилига 4 марта тўланиши умумбелгиланган тартибдир. Бироқ 2015 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқни йилига 2 марта тўлаш тартиби белгиланган:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг ­30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

Ўзгартиришлар киритилгунга қадар улар солиқни йилига 3 марта тўлашлари керак эди – дастлабки 20%и ҳисобот йилининг 1 июлига қадар тўланлар эди.

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчи солиқ мажбуриятини Солиқ кодексида белгиланган муддатларда бажариши шарт. Бунда Солиқ кодексининг 36-моддасида солиқ мажбурияти бу мажбуриятни бажариш муддатининг сўнгги куни соат 24 га қадар бажарилиши лозимлиги аниқлаштирилган. Агар бу кун дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика