Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан

Энергия манбалари салоҳияти юксалмоқда

Шу кунларда мамлакатимиз қутлуғ байрам нафаси билан яшамоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва маҳаллалар кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида янада обод ва чароғон бўлмоқда.

 

Мазкур юмушларда «Ўзбек­энерго» АЖнинг алоҳида ўрни бор. Акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежамкор лойиҳаларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тўғридан-тўғри хорижий сармоялар жалб этилиб, муқобил энергия манбалари – шамол, қуёш электр станциялари ривожлантирилмоқда. Мисол учун, яқинда «Жиззах» махсус индустриал зонасида хитойлик ҳамкорлар билан қуёш коллекторларини ишлаб чиқарувчи «Қуёш иссиқлик энергияси» қўшма корхонаси фаолият юрита бошлади. Биринчи навбати ишга тушган мазкур корхонада йилига 20 минг дона қуёш сув иситиш коллектори ишлаб чиқарилади. Жанубий кореялик ишбилармонлар билан энергия тежамкор светодиодли чироқлар ишлаб чиқарувчи «Ёрқин чироқлар» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилди. Корхона йилига икки ярим миллион дона светодиодли чироқ ишлаб чиқаради.

Қайта тикланувчан энергия манбаларидан кенг фойдаланишни ривожлантириш мақсадида Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш мўлжалланмоқда. Бунда йилига ўртача 350 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 110 млн куб метр газни иқтисод қилишга эришилади.

Кейинги йилларда электр тармоқларини модернизация ва янгилаш дастури доирасида ҳудудлардаги уч минг донадан ортиқ трансформатор пункти ва қарийб беш минг км паст кучланишли тармоқлар янгиланди. 2015-2019 йилларда 25 минг км электр тармоғи ва олти мингга яқин трансформатор пункти модернизация қилинади. Асосий мақсад табиий газ, электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги энергия ресурларидан тежамли фойдаланиб, иқтисодиётдаги барқарор суръатларни таъминлашдан иборат.

Барча турдаги ёқилғи турларини максимал мувозанатлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш учун электр станцияларда фойдаланилаётган газ ҳажмларини камайтириш ва кўмирдан электр ишлаб чиқариш улушини ошириш кўзда тутилган. Мавжуд иссиқлик электр станцияларида бир киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғининг солиштирма сарфи замонавий энергия манбалариникига нисбатан 120 грамм кўп.  

Чорвоқ, Тошкент, Шаҳрихон, Қодирия, Қуйи Бўзсув, Фарҳод ГЭСларида модернизация ва реконструкция ишлари давом эттирилмоқда. 2014-2017 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳалардан кўзланган мақсад, муқобил энергия олиш, яъни табиий газ, кўмир, мазут ёқилғиларини иқтисод қилиш орқали электр энергия ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда Чорвоқ ГЭСининг биринчи ва иккинчи гидроагрегатлари модернизация қилиниб, станциянинг қуввати 15 мегаваттга ошди. Бу қўшимча 32 млн киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариш демакдир. Учинчи ва тўртинчи гидроагрегатларни модернизациялаш якунлагач, станциянинг қуввати яна икки баробарга ошади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, буғ-газ қурилмаси замонавий илмий-техник ишланмалардан бўлиб, юқори иқтисодий кўрсаткичга эга. Шу боис 2020 йилгача мамлакатимизда ўндан зиёд буғ-газ ва тўртта газ-турбина қурилмасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Фарғона водийсида электр энергия танқислигини камайтириш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қуввати 450 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси қурилиши давом этмоқда.

Соҳада бир қатор инвестицион лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Мисол учун, Талимаржон ИЭСни ҳар бирининг қуввати 450 мегаваттдан бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш ҳисобига кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. 2017 йилда ишга тушиши кутилаётган бу лойиҳа туфайли йилига қўшимча 7 млрд киловатт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 764 млн куб метр газни иқтисод қилишга эришилади. Шунингдек, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларини электр энергияси билан таъминлаш янада барқарорлашади.

Ўзбекэнерго» АЖ томонидан 2019 йилгача барча ҳудудий тармоқларда модернизация ҳамда реконструкция ишлари бажарилиб, янги электр тарқатиш тармоқлари барпо этилади.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда барча соҳалар қатори энергетика тармоғини жадал ривожлантириш, электр энергияси ишлаб чиқаришга илғор технологияларни татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган юмушлар халқимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлиги янада юксалишига хизмат қилмоқда.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика