Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Амалий бухгалтерия

Ихтиёрий тугатиш: АВларни ҳисобдан чиқариш тартиби

МЧЖ ихтиёрий равишда тугатиляпти. Муассис тугатиш комиссиясини тайинлади. У билан жамият ўртасида асосий воситалар ва моддий бойликларни қабул қилиш-топшириш ўтказилди. Инвентарлашни ўтказаётганда комиссия маънавий жиҳатдан эскирган, фойдаланиш муддати тугаган асосий воситаларни аниқлади ва уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди, чунки уларни сотиб бўлмайди. Қолган асосий воситаларни сотишга қарор қилинди.

МЧЖ тугатилиши чоғида сотиладиган асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Уларни товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақларига ўтказиш лозимми? Маънавий жиҳатдан эскирган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби қандай? Улар бўйича амортизацияни ҳисоблаб ёзиш қайси пайтгача давом этади?

Л.Матсалаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом (Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори билан тасдиқланган) юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тартибини белгилайди.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»1 ва Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга2 (бундан кейин – 1401-сон Низом) мувофиқ амалга оширилади. Сотиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида 1401-сон Низомнинг 27-бандига мувофиқ акс эттирилади. Асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқаришда қуйидаги бухгалтерия ёзуви қайд этилади:

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи дебети;

асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) кредити.

Бинобарин, сотиш учун асосий воситаларни товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақларига ўтказиш керак эмас, чунки уларда сотиш учун товарлар сифатида харид қилинган товар-моддий бойликлар акс эттирилади.

Асосий воситалар белгиланган хизмат муддати тугаганидан кейин (тўлиқ эскириш ҳисобланганда) жисмоний эскириш, шунингдек маънавий жиҳатдан эскириш оқибатида яроқсиз ҳолатга келганлик сабабли уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бунда маънавий жиҳатдан эскирган асосий воситалар деб худди шу мақсаддаги асосий воситаларнинг янада унумлироқ ва тежамкорроқ турлари ишлаб чиқарилиши натижасида эскирган воситалар ҳисобланади.

Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида комиссия маънавий жиҳатдан эскирган асосий воситаларни кўрикдан ўтказади, уларни тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини, тугатиш сабабини (маънавий жиҳатдан эскирганлиги) белгилайди, тугатилаётган асосий воситаларнинг алоҳида узеллари, деталлари, материаллари, рангли ва қимматбаҳо металларини аниқлайди ва уларга баҳо қўяди. Ушбу қарорни бажариш натижалари бўйича асосий воситаларни тугатиш далолатномаси расмийлаштирилади (1401-сон Низомга 1-иловада келтирилган АВ-4 шакли, транспорт воситалари бўйича – ­2-иловада). Тугатиш далолатномалари тасдиқлангунига қадар асосий воситаларни қисмларга бўлиш ва демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш (сотиш ва тугатиш натижасида) қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

 Дебет

 

 Кредит

 

АВнинг дастлабки (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

Ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини

ҳисобга олувчи счётлар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Чиқиб кетаётган асосий воситани қўшимча баҳолаш суммасини ҳисобдан чиқариш акс эттирилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа активларнинг келиб тушиши акс эттирилди (АВ тугатилганда)

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Сотишдан тушум акс эттирилди (АВ сотилганда)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (АВ сотилганда ҚҚС тўловчилари томонидан)

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

Асосий воситалар чиқиб кетишидаги зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион
харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий восита чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Тугатиш жараёни якунланганидан сўнг корхона бухгалтерияси томонидан асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва унинг натижасида юзага келган моддий бойликларнинг келиб тушиши тўғрисида маълумотнома (1401-сон Низомга 3-иловада келтирилган шаклда) тайёрланади.

ВМнинг «2015 йилда металлом тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тўғрисида»ги Қарори (17.03.2015 йилдаги 61-сон) 7-бандига мувофиқ тугатишни ўтказиш чоғида ҳисобдан чиқариладиган жисмонан ва маънавий жиҳатдан эскирган ускуналар металлом ва қора металлар чиқиндилари сифатида «Ўзметкомбинат» АЖга эркин шартномавий нархда мажбурий топширилиши керак.

5-сон БҲМСнинг 6-параграфига мувофиқ асосий воситалар бўйича амортизацияни ҳисоблаш объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга ёхуд ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади ва амортизацияланадиган қиймат тўлиқ сўндирилган ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тугатилади. Сизнинг вазиятингизда амортизацияни ҳисоблаб ёзиш асосий воситалар сотилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тугатилади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 7585 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика