Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Қонунбузарликлар фош этилди

Нафси «наҳанг»лар

Республикамизда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 20.10.2014 йилдаги 290-сон Қарори билан тасдиқланган) муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 

Низомга кўра, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва муайян фаолиятни амалга ошириш учун тегишли ваколатли органлардан рухсатнома олиниши керак. Афсуски, бундай объектлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишга уринаётган «тадбиркор»лар юртимизда учраб турибди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Мўйноқ туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шу туманда истиқомат қилувчи А.У.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда 138 та қопда қиймати 214 млн сўмдан ортиқ бўлган 4 551 кг Артемий қисқичбақаси уруғлари яширин равишда сақланаётганлиги аниқланди.

 

Шунингдек, тумандаги собиқ Мўйноқ балиқ консерва заводи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида омборлардан бирида 236 та қопда қиймати 355 млн сўмдан ортиқ бўлган жами 7 551 кг мазкур балиқ озуқаси ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Артемий қисқичбақаси уруғлари балиқлар учун асосий озуқалардан бири ҳисобланиб, юқоридаги ҳолатларда улар Орол денгизидан ноқонуний равишда йиғиб олинган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика