Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Амалий бухгалтерия

Жамоа шартномаси ёки смета бўйича

Ташкилот видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги тизимларини монтаж қилиш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 61124). Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисоб-китобида 1,0 тармоқ коэффициенти қўлланади, чунки жамоа шартномасида ошувчи коэффициент назарда тутилмаган.

Қурилиш ташкилотида иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда 1,15 ошувчи тармоқ коэффициентини қўллаш мажбурийми?

О.Ковалёва,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ўзбекистон Республикасининг Халқ хўжалиги тармоқлари умумдавлат таснифномасига (ХХТУТ) мувофиқ ташкилотингиз 60000-«Қурилиш» тармоғига (61000-«Қурилиш, монтаж ва бошқа ишларни пудрат ҳамда хўжалик усулида амалга оширадиган умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар», 61124-«Монтаж ишларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар») киради.

Турли хил бинолар ва иншоотлар учун умумий бўлган ҳамда махсус малака ва ускуналарни талаб этадиган бир йўналишда ихтисослашган қурилиш фаолиятини амалга оширадиган ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган. Улар Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом1 (бундан кейин – 2173-сон Низом) ҳамда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилишлари керак.

2173-сон Низомга 9-иловада қурилиш ишларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ошувчи тармоқ коэффициентини ҳисобга олган ҳолда қурилиш ташкилотларида ишлайдиган қурувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш формуласи келтирилган. Бунда кўрсатилишича, у иш берувчи томонидан 1,15 қиймати даражасида жамоа шартномасига мувофиқ қўлланади (2173-сон Низомга 10-иловада келтирилган шартли мисол маълумотлари бўйича).

Ошувчи тармоқ коэффициенти монтаж ишлари ресурс смета меъёрлари тўпламларида назарда тутилганига қараганда янада мураккаброқ ишлаб чиқариш шароитларида бажариладиган ҳолларда қўлланиши мумкин, бунинг натижасида ишчиларнинг меҳнат самарадорлиги пасаяди. Мисол учун, ШНК 4.17.00-05 «Ускуна монтажида ресурс смета меъёрларини қўллаш бўйича умумий қоидалар»нинг (Давархитектқурилишқўм раисининг 13.10.2005 йилдаги 54-сон буйруғи билан тасдиқланган) 2.10-бандида монтаж қилувчи ишчиларнинг меҳнат сарфларига ишлаб чиқариш шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда жадвалда келтирилган ошувчи коэффициентларни қўллаш тавсия қилинган.

Шу тариқа, ошувчи тармоқ коэффициенти икки ҳолда иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда қўлланади: агар у жамоа шартномасида ёки ташкилотнинг бошқа локал ҳужжатида назарда тутилган бўлса ва (ёки) агар ундан ишчиларнинг меҳнат сарфларини аниқлаш учун смета ҳужжатларини тузиш чоғида фойдаланилган бўлса.

 

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Шарофиддин ҲАЙДАРОВ,

ЎзР Молия вазирлигининг
Бухгалтерия ҳисоби ва
аудит услубияти бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика