Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 33-34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Аввал шартнома, кейин машина

Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан шартнома тузмасдан фойдаланиб, ЁММ қуйди ва таъмирлади. Корхона томонидан ходимнинг автомобилидан текин фойдаланганда мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати қандай аниқланади? Корхона зиммасида қандай солиқлар юзага келади?

Н.Авалова, фирма бош бухгалтери.

 

– Биринчи навбатда сиз ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни расмийлаштиришингиз лозим. Текин фойдаланиш шартномаси тузилган тақдирда ссуда олувчи (корхона) мол-мулкдан фойдаланганлик учун ссуда берувчи (ходим)га ҳеч қандай ҳақ тўламайди (Фуқаролик кодексининг 617-моддаси). Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон Қарори билан тасдиқланган) 3-бандига кўра автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (шу жумладан текин фойдаланиш шартномаси) нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Бундай шартнома тузилмаганда корхона қилган барча харажатлар (ЁММ қуйиш, таъмирлаш) жисмоний шахс (ходим)нинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этилади. Солиқ кодекси 184-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра ушбу харажатлар унинг жами даромадига киритилади ва тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Моддий наф тарзидаги даромад ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Текин фойдаланиш шартномаси бўйича корхонага вақтинча фойдаланишга берилган активлар 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олинади. Бунда корхонада солиқ оқибатлари вужудга келади, чунки, Солиқ кодексининг 135-моддасига кўра, текин асосда олинган мулкий ҳуқуқлар (автомобилга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга) солиқ тўловчининг даромади ҳисобланади ва бозор қиймати бўйича белгиланади. Уни, мисол учун, худди шундай автомобилни ижарага берувчи транспорт ташкилотининг прайс-варағи билан тасдиқлаш мумкин. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:

жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

биржа маълумотлари;

давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонада текин олинган мулкий ҳуқуқлар фойда солиғини аниқлаш чоғида унинг жами даромадига киритилади. Ягона солиқ тўлови тўловчисида эса – ЯСТни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ялпи тушум таркибига киритилади.

 

Анжелика НАМ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 3383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика