Norma.uz

Махсус мавзувий сон

Биз охирги вақтда пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларида юз берган ўзгаришлар билан таништиришда давом этамиз. Ўқувчиларимизнинг саволларига Пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларнинг мутасадди ходимлари жавоб берадилар.

Агар сиз экспертларимиздан бирон нарса хусусида сўрамоқчи бўлсангиз, norma.uz сайтидаги «Бевосита мулоқот» хизматидан ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва sbx@norma.uz электрон манзилларидан фойдаланинг.

 

 

Қонунчиликдаги янгилик

Кузатувчининг кузатуви остида

 

I гуруҳ меҳнат фронти ногиронлари уларни кузатувчилар билан бирга санаторийларда дам олишлари мумкин. Илгари ушбу қоида I гуруҳ уруш ногиронларига татбиқ этилар эди.  

 

Бундай имконият Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2015 йилдаги 158-сон Қарори билан Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ–4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Қарорига (24.12.2014 йилдаги 361-сон) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар туфайли юзага келди.

Ҳужжат билан белгиланишича, I гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларни кузатиб борувчи кишининг паспорти кўчирма нусхасини ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг айнан шу шахс ногиронни парваришлаши ҳақидаги маълумотномасини тақдим этишлари керак.

Йўлланмалар фахрийлар яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади.

Эндиликда ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки унда бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга ажратилиши мумкин.

Ҳужжат билан йўлланмалар ажратилиши ва тақсимланишини тартибга соладиган бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Мустақил қўшимча тўлов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2015 йилдаги 153-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига (8.09.2011 йилдаги 252-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 252-сон Қарорига 1-илова) киритилган ўзгартиришларга1 мувофиқ 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига устамалардан ташқари, Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон) биноан ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг2 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароларига, чет эллик фуқароларга ва мамлакатимизда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга қўшимча тўлов, пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.

Агар вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик прописка (ҳисобга олиш) ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.

 

МИСОЛ. Пенсионернинг вақтинчалик пропискаси (ҳисобга олиниши)нинг амал қилиш муддати 15.06.2015 йилда тугайди. Пенсионер бошқатдан 15.07.2016 йилгача пропискага ўтади (ҳисобга олинади) ҳамда пенсия ва қўшимча тўлов тўланиши учун мурожаат қилади. Мазкур ҳолатда пенсионер уларга 15.07.2015 йилдан 15.07.2016 йилгача ҳақли бўлади. 15.06.2015 йилдан 15.07.2015 йилгача бўлган даврда тўлов амалга оширилмайди, негаки бу ой 12-ойли даврдан ошиб кетади.

 

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида низомдан (ВМнинг 252-сон Қарорига 2-илова) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланган (қайта ҳисоблаб чиқилган) пенсия пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда пенсияни тайинлашда (қайта ҳисоблаб чиқишда) қайта ҳисоблаб чиқилиши тартибини назарда тутувчи меъёр чиқариб ташланди. Бу меъёр дастлаб аниқланган энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдорини ҳисоблаб чиқиш асос қилиб олинган ҳолда ҳамда Президентнинг фармонларига мувофиқ мутаносиб равишда пенсия миқдорини оширган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини белгилар эди.

 

1ВМнинг 10.06.2015 йилдаги 153-сон Қарори билан ўзгартиришлар киритилди.

2ЭКИҲ – 118 400 сўм (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони).

 

 

Суғурта бадаллари миқдорини реестрдан кўринг

 

Фуқаролар ўзларига ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан билиб олишлари мумкин. Реестрни шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қарори (АВ томонидан 16.06.2015 йилда 2683-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланди.  

 

Реестр – ДСҚнинг маълумотлар ягона ахборот базаси негизида фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот тизимидир. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.

Солиқ кодексининг (Кодекс) 172-моддасида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича даромадларгина якка тартибда ҳисобга олинади.

Бунинг учун иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этади (Кодекснинг 310-моддаси). Солиқ органлари маълумотлар келиб тушишига кўра, уларни ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига киритади.

Пенсия жамғармасининг электрон сўрови ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланишга ҳуқуқ бериш учун асос ҳисобланади, унинг сўрови келиб тушганда, якка тартибдаги ҳисобга олишнинг тегишли маълумотларини шакллантирилади ва юборилади.

Реестр юритилишидан фуқароларга қандай наф бўлади?

Улар:

 иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш;

 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларини олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;

 иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шу билан бирга улар:

 СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиши, уни сақлаши ва иш берувчининг талабига кўра тақдим этиши;

 СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу гувоҳнома йўқотилган тақдирда ариза билан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши;

 солиқ органлари талабига мувофиқ солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши лозим бўлган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Иш берувчи у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари билан якка тартибдаги ҳисобга олишни юритилишнинг тўғрилиги юзасидан маълумотларнинг ўзаро солиштиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Иш берувчи:

 жисмоний шахснинг аризасига асосан мазкур жисмоний шахс бўйича ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни давомида бепул бериш;

 маълумотларга тузатишлар киритилган ва давлат солиқ хизмати органларига қайта топширилган тақдирда жисмоний шахсни хабардор қилишга мажбур.

Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, маълумотлар тўғрисида маълумотномани бериш бўйича мажбурият унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 22.06.2015 йилдаги 24 (680)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.  

 

 

Расмий жавоб

Мақом имкон беради

 

Мен 1986 йилдан ҳозиргача ёрдамчи мактабда (ақли заиф болалар учун) ўқитувчи бўлиб ишлайман. Март ойида 50 ёшга тўлдим. Иш стажим 25 йилдан кўп. Имтиёзли пенсияга чиқиш масаласида яшаш жойимдаги (Чилонзор тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилдим. Менга интернат-мактабда эмас, балки мактабда ишлашимни айтиб, рад жавоби берилди. Шундай масала билан яшаш жойидаги (Миробод тумани) Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилган ҳамкасбим пенсияни расмийлаштира бошлади. Менга рад жавоби беришди, унга эса расмийлаштиришяпти. Ҳолбуки шароитларимиз бир хил: иш жойи ва стаж бирдек. Мен Миробод тумани ходимидан ёрдам беришини сўрадим, у менга ишда амал қиладиган ҳужжатларни кўрсатди. Булар – Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва МВнинг 9.09.2011 йилдаги 57, 60-сон қарорига илова.

Мазкур ҳужжатлар бугунги кунда амал қиладими? Менинг ҳуқуқларим бузилганми?

Н.К.,

Тошкент шаҳри. 

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейинҚонун) 12-моддаси «к» кичик бандига асосан қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга: ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари – махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда.

Улар умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатига (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори) киритилган, рўйхатга сиз кўрсатган, ҳозир ҳам амал қилаётган МАИМҚВ ва МВнинг қарори (АВ томонидан 7.10.2011 йилда 2276-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ўзгартиришлар киритилган.

Мактабларни ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасаларига киритиш мақомини Халқ таълими вазирлиги белгилаган. Агар мактабда у ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасаси ҳисобланиши тўғрисида тегишли ҳужжат бўлса, уни прописка қилинган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим қилишни тавсия этамиз.

 

 

Стажга киритилмайди

 

Мен яқинда пенсияга чиқаман. Меҳнат фаолиятимда шундай вазият бўлган эди – 1998 йилда қисқартиришга тушганман. 6 ой мобайнида меҳнат биржасида ҳисобда турдим ва бу вақт давомида ижтимоий тўловлар олиб келдим. Пенсияни ҳисоблаётганда ушбу давр стажга ҳисобланадими? Бу ҳақда тасдиқловчи маълумотномаларга эга бўлишим керакми?

Е.Александрова.

Тошкент шаҳри. 

 

– Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ ишсизлик бўйича ҳисобда туриш вақтини стажга киритиш назарда тутилмаган.

 

 

Қанча маълумотнома керак?

 

Акциядорлик жамиятимизга пенсия ёшига етган, ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан белгиланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган иш жойларида ишлаган собиқ ходимлар доимо маълумотнома сўраб мурожаат қиладилар. Бироқ кўпинча бундай маълумотномани акциядорлик жамияти бера олмайди, чунки Имтиёзли асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандида кўрсатилишича, 2-сон Рўйхатнинг 1-қисмида ва 3-сон Рўйхатнинг 1-қисмида назарда тутилган ходимлар, касблар ва лавозимлар, агар уларнинг меҳнат шароитлари ушбу рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мувофиқ келса, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Мазкур мувофиқлик ташкилотларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда иш жойларини аттестациялаш натижалари билан тасдиқланиши керак. Бироқ акциядорлик жамияти архивида 1996 йилгача иш жойларини аттестациялаш натижаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сақланмаган. Чунки ушбу талаблар фақат «Ўзархив» агентлиги ишлаб чиққан, 19.09.2005 йилда тасдиқланган, сақлаш муддатларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ташкилоти фаолиятида ҳосил бўладиган намунавий бошқарув ҳужжатлари рўйхатида пайдо бўлган («Меҳнат муҳофазаси» бўлими 4-параграфи 82-бети). Айни вақтда улар мазкур 1996 йилгача акциядорлик жамияти бўлинмаларида меҳнат қилган ишчи касблари ва лавозимларни кўрсатган ҳолда ходимлар меҳнат фаолияти далилларининг тасдиғи (меҳнат дафтарчаси, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш қайдномаси, ишга қабул қилиш, ўтказиш, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар) етарли миқдорда мавжуд.

Тушунтириб берсангиз, 2005 йилгача имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган стажни тасдиқлаш учун нима асос бўлиб ҳисобланади, зеро Тошкент шаҳридаги Пенсия жамғармаси бўлимларининг вакиллари архив маълумотномалари берилишининг тўғрилигини текшириш чоғида, бошқа нарсалар билан бир қаторда, иш жойларини аттестациялаш натижаларини ҳам талаб қиладилар.

Р.Умаров, АЖ ходими. 

 

– Қонуннинг 9-моддасига кўра Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари тасдиқланган. Шунингдек ушбу Қарор билан белгиланишича:

2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисмини қўллаш иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади.

Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш услубиятига (Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 28.05.1996 йилда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра аттестация ўз ичига:

иш жойини меҳнатнинг зарарлиги ва хавфсизлиги даражаси ҳамда тоифасига киритишни;

ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берадиган 1, 2, 3-сон рўйхатларга киритишни асослашни олади.

Имтиёзли пенсия таъминотига доир ҳуқуқни белгилаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

 корхонада (идорада) аттестация комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ;

 цех иш жойларининг ишлаб чиқариш муҳити зарарлиги ва хавфсизлиги даражаси бўйича меҳнат шароитларини баҳолаш картаси;

 ишчилар ва корхонадаги меҳнат шароитлари бўйича уларни аттестациялаш натижаларининг йиғма қайдномаси;

 муайян касбнинг меҳнат шароитлари тўғрисида тушунтириш хати;

 аттестация комиссияси мажлиси баённомаси.

 

 

Иш жойи иккита – стаж битта

 

90-йиллар бошида мен 4 йил икки жойда ишладим. Асосий иш жойим жамоатчилик ташкилоти – фонд эди. Гап шундаки, асосий иш жойида иш ҳақини мунтазам тўлаб боришмасди. Ўриндошлик бўйича эса меҳнат ҳақи тўланаётганда барча солиқ ва бадалларни ушлаб қолишарди. Бироқ меҳнат дафтарчасида ўриндошлик бўйича ёзувлар йўқ. Агар мен ўриндошлик бўйича ишлаган ташкилотдан ишим тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этсам, ушбу ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажига ўриндош бўлиб ишлаганим ҳисобга олинадими? Ёки фақат асосий иш жойи бўйича стаж ҳисобга олинадими?

К.Мироян. Тошкент шаҳри. 

 

– Қонуннинг 37-моддаси «а» кичик бандига мувофиқ фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Юқорида баён этилганни ҳисобга олиб, агар тегишли ҳужжатлар тақдим этилса, ўриндошлик бўйича иш стажга ҳисобланади, фақат асосий иш жойи бўйича суғурта бадаллари ажратилмаган даврлардагина.

 

Абдурашид ИСМОИЛОВ,
Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасибошқармасининг
пенсия ва нафақалар тайинлаш таҳлили ва мониторинги бўлими бошлиғи.

 

 

Сизни банкда кутишмоқда

 

2005 йилда мен жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини (ШЖБПҲ) олдим (Халқ банкининг Чилонзор филиалида). Унга маблағлар қайд этилмади, чунки мен декрет таътилида эдим. 2006 йил январида янги иш жойига ишга кирдим. Талаб қилинадиган ҳужжатларнинг ксеронусхаларини (шу жумладан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини ҳам) тақдим этдим. Яқинда барча бадаллар бошқа ШЖБПҲга – Халқ банкининг Мирзо Улуғбек филиалига ўтказилганлиги, банкдаги пенсия дафтарчаси эса бошқа кишига очилганлигини билдим. Банк менга дубликат бериш учун жарима тўлашимни талаб қиляпти. Мен қандай хато қилдим? Нима учун жарима тўлашим керак?

Л.Потилицина. 

 

– Вазиятни аниқлаш учун биз ушбу хатни тегишли жойга – Давлат-тижорат халқ банкига (my.gov.uz портали орқали) бердик. Савол тезкорлик билан кўрилди ва жавоб берилди.

Давлат-тижорат Халқ банки мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Қарори (21.12.2004 йилдаги 595-сон) билан Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисида низом тасдиқланган. Низомнинг 2-бандига кўра жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Халқ банкининг тегишли филиалида расмийлаштирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ишончнома бўйича оладиган иш берувчи томонидан берилади.

Юқорида баён этилганлар асосида жамғариб бориладиган тизим ҳисобварағи эгаси Халқ банкининг тегишли филиалида иш жойидан берилган ишончномани тақдим этиб, ўзининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олишга ҳақли.

М.ЭШНИЁЗОВ,

Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизимини
бошқариш департаменти директори.
 

 

 

Экспертдан сўранг

Стаж катта бўлса – пенсия кўп бўлади

 

Менинг меҳнат стажим 35 йилдан кўп. Пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун талаб қилинганидан ортиқча йиллар қандай ҳисобга олинади?

Ремезова.

Тошкент шаҳри. 

 

– Қонуннинг 27-моддасига кўра пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

ёшга доир пенсиялар – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун – боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида.

 

 

Бадаллар тўланмаганда

 

Мен бир МЧЖда кўп йиллар ишладим. Ўша даврларнинг бирида иш ҳажмларининг йўқлиги туфайли иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган ва, тегишинча, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўтказилмаган. Ноль даражали ҳисоботлар ўз вақтида топширилган.

Пенсияни расмийлаштириш чоғида умумий меҳнат стажидан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган ойларни чиқариб ташлаб, ижтимоий таъминот органлари тўғри иш қиляптими?

К.Н.


– Аввало шуни қайд этиш лозимки, корхонада иш ҳажмларининг бўлмаслиги (буюртмачиларнинг йўқлиги ва ҳоказо) иш берувчини ходимларга иш ҳақини тўлаш мажбуриятидан озод этмайди (Меҳнат кодексининг ­154-моддаси).

Сўнгра шуни билиш лозимки, умумий меҳнат стажи (одатдаги тушунишда) ва пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган умумий меҳнат стажи – турли тушунчалардир. Одатдаги тушунишдаги стажга қоида тариқасида бутун меҳнат фаолияти даври, шу жумладан иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш вақти ва ҳоказолар, киритилади.

Қонуннинг 37-моддасига кўра эса, пенсияни ҳисоблаш учун иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ва у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган ҳар қандай иш қўшиб ҳисобланади.

Шу сабабли, агар сиз бирон-бир даврда ўз хоҳишингизга кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган ёки маълум бир ойларда иш ҳажмлари бўлмаганлиги боис сизга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган бўлса, Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари ушбу меъёрга амал қилиб, уни пенсия ҳисоблаш учун стажга киритмай тўғри қилганлар. Зеро сиз корхона штатида бўлсангиз ҳам, меҳнат фаолиятини амалга оширмагансиз, иш ҳақи олмагансиз ва, тегишинча, суғурта бадаллари тўламагансиз.

 

Елена ЕРМОХИНА «Norma Profi» эксперти.  

 

 

Бизга ёзган экансиз

Нафақа пенсия эмас

 

Мен иш стажига эга эмасман ва меҳнат пенсиясига чиқа олмайман. Бу йил мен 65 ёшга тўламан. Мазкур ҳолатда мен учун бирон-бир ижтимоий кафолатлар мавжудми? Мен пенсия таъминотига умид қилсам бўладими?

Р.Усмонов. Г.Чирчиқ.  

 

– Қонуннинг 1-моддасида кўрсатилганидек, иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова) мувофиқ ёшга доир нафақа:

иш стажига эга бўлмаган;

Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Ёшга доир нафақа эркакларга – 65 ёшга етганларида, аёлларга – 60 ёшга етганларида тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа* меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг ­109-моддасига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан нафақа тайинланади ва тўланади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан, алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажига эга бўлганда – меҳнат дафтарчаси;

Аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки уларни таъминлаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчининг жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.

Агар нафақа сўраб мурожаат этган шахсни таъминлашга мажбур бўлган қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда, ёшга доир нафақа ёшга доир нафақа сўраб мурожаат қилган шахсга моддий ёрдам бера олмайдиган қариндошлар ёки бошқа шахслар бор бўлган тақдирда ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин.

Барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчи томонидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимининг юқори органига шикоят қилиниши мумкин.

 

*Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон) мувофиқ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида тўланади.

 

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ 

 

 

Минтақа номи

 

Телефон рақами

 

1

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

(0-361) 770-74-41

 

2

 

Андижон вилояти

 

(0-374) 298-04-43

 

3

 

Бухоро вилояти

 

(0-365) 770-04-41

 

4

 

Жиззах вилояти

 

(0-372) 771-74-41

 

5

 

Қашқадарё вилояти

 

(0-375) 771-05-41

 

6

 

Навоий вилояти

 

(0-436) 770-24-41

 

7

 

Наманган вилояти

 

(0-369) 223-14-43

 

8

 

Самарқанд вилояти

 

(0-366) 210-04-43

 

9

 

Сурхондарё вилояти

 

(0-376) 770-94-41

 

10

 

Сирдарё вилояти

 

(0-367) 221-04-41

 

11

 

Тошкент вилояти

 

(0-371) 150-84-41

 

12

 

Фарғона вилояти

 

(0-373) 229-84-41

 

13

 

Хоразм вилояти

 

(0-362) 770-54-41

 

14

 

Тошкент ш.

 

(0-371) 150-74-41

 

 

 

Билиб қўйган яхши

 

Суғурта билан назарда тутилган

 

Пенсиялар билан бир қаторда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ҳам тўланади.

 

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ суғурталанган ходимлар (меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиганларнинг барчаси шундай ходимлар ҳисобланади), тегишли ҳолатларда уларнинг оилалари нафақа олишга ҳақли бўлади. Бунда ходимлар қуйидагиларни олишлари мумкин:

нафақалар:

 қўшимча дам олиш куни учун 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига (ҳомийга ёки васийга) (Низомнинг 85-банди);

 ҳомиладорлик ва туғиш учун учун (Низомнинг 4-параграфи);

 бола туғилгани учун (Низомнинг 6-параграфи);

 дафн этиш маросими учун (Низомнинг 8-параграфи);

ва пенсиялар:

 ёшга доир;

 ногиронлик бўйича;

 боқувчисини йўқотганлик ҳолати бўйича.

2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат суғуртаси маблағлари ҳисобидан эмас, балки бюджет ташкилотлари томонидан – меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 141, 145-моддалари).

Юқорида айтиб ўтилган тўловлар молиялаштириш манбаидан қатъи назар ижтимоий суғурталаш бўйича нафақалар мақомига эга, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш ҳолатларида иш берувчиларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддаси).

Нафақа:

 ходимларга – уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлганда берилади;

 юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга – суғурта бадалини тўлаш даврида пайдо бўлса, берилади;

 деҳқон хўжалиги аъзоларига – суғурта бадалини тўлаш даврида пайдо бўлса, берилади.

 

Маълумот учун. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва МВнинг қарори (АВ томонидан 30.06.2015 йилда 1339-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ 2 ёшгача боласи бўлган ва ўқишни таълимнинг кундузги шаклида давом эттираётган талаба аёлларга фақат стипендия тўлиқ миқдорда тўланади. Илгари мазкур даврда стипендия тўлиқ миқдорда ва ҳар ойлик болани парваришлаш нафақаси бир йўла тўланар эди.  

 

 

P.S.

ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ

1-савол.

Саломатликларини тиклаш учун республикамиз санаторийларига боришга қарор қилган 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун транспортда юриш учун қандай чегирмалар мавжуд?

а      Транспортнинг барча турларида бепул юриш

б      Пенсияга ЭКИҲнинг 2,5 баравари миқдорида қўшимча тўлов назарда тутилган

в      Темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек авиачипталар харид қилишга чегирмалар тарзида имтиёзлар назарда тутилган. Улар ҳар йили бир марта бориш ва келиш қийматининг 50%ига тенг

 

2-савол

ШЖБПҲдан маблағ олинганда унга солиқ солинадими?

а      Ҳа, жамғармалар умумий суммасининг 0,2%и миқдорида солиқ солинади

б      Жамғариб бориладиган пенсия тўловларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар солинмайди

в      Ишлайдиган пенсионерлар учун солиқ солинади

 

3-савол

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган пенсионерлар ҳам пенсия, ҳам иш ҳақини олишлари мумкинми?

а      Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

б      Ҳисоблаб ёзилган ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кўп даромад оладиган пенсионерлар фақат фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага кўра даромад оладилар

в      Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган пенсионерлар ишлайдиган пенсионерларга тенглаштирилади ва уларга пенсиянинг 50%и тўланади

 

4-савол

Болани (болаларни) парваришлаш таътилида аёлнинг бўлиш даври пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланадими?

а      Болани парваришлаш таътилининг бутун вақти ҳисобланади

б      Болани парваришлаш таътилининг фақат 1 йили ҳисобланади

в      Болаларни парваришлаш таътилларида аёлнинг жами уч йилдан кўп бўлмаган бўлиш даври ҳисобланади

 

5-савол

Ишламайдиган пенсионер квартирани ижарага беришдан даромад олади. Унга пенсия тўланиши сақланадими?

а      Пенсия 50% миқдорида тўланади

б      Пенсия миқдорини камайтириш назарда тутилмаган

в      Пенсия тўланмайди

 

6-савол

Пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинадиган иш стажига чет элда ўқиш вақти қўшиб ҳисобланадими?

а      Йўқ, ҳисобга олинмайди

б      Суғурта бадаллари тўланган тақдирда ҳисобга олинади

в      Иш стажига қўшиб ҳисобланади

 

Тўғри жавоблар: 1в, 2б, 3а, 4в, 5б, 6в. 

 

НАТИЖАЛАР

 

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл

 

6-балл – аъло натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларидан қойилмақом хабардорсиз.

 

3–5 баллар – сиз, шубҳасиз, кўп нарса биласиз. Бироқ тўлиқ ишончга эга бўлиш учун жуда оз билим етишмайди. «Норма маслаҳатчи»ни ўқиб боринг ва сиз ҳар доим ҳуқуқ соҳасидаги барча янгиликлардан воқиф бўлиб борасиз.

 

3 балл ва ундан кам – афсус, сиз жуда кам нарса биласиз. Ёдда тутинг, билим кучдир. Айниқса у пенсия ёшида халақит бермайди. “Норма маслаҳатчи” билан доим бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижа сиз учун кафолатланган.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 4250 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-02-09 20:45:45, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика