Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Мен истеъмолчиман

Провайдер ноҳақликка йўл қўйса...

12 та миллий телеканал трансляцияни бепул амалга ошириши керак.

 

Истеъмолчиларнинг аксарияти Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «DVB-T» рақамли шаклда трансляция қилувчи 12 та телеканали рақамли ТВдан фойдаланувчиларнинг ҳаммасига фойдаланиш бобида очиқ бўлмоғи лозим эканлигини билишмайди. Булар, хусусан, «O’zbekiston», «Yoshlar», «Toshkent», «Sport», «Oilaviy», «Bolajon», «Navo», «Madaniyat va ma’rifat», «Diyor», «Dunyo bo’ylab», «Kinoteatr» ва «Mahalla» сингари бепул асосда тақдим этиладиган ижтимоий телеканаллардир. Истеъмолчилар абонент тўловини тўламаганлари тақдирда фақат пуллик каналлар узиб қўйилиши лозим.

Амалиётда эса провайдерларнинг кўпчилиги пуллик каналлар қатори 12 та миллий бепул каналлар трансляциясини ҳам тўхтатиб қўймоқдалар. Ҳолбуки, абонентларнинг ҳисобварағида пул маблағлари бўлмаган тақдирда ҳам уларнинг трансляцияси тўхтатилмаслиги лозим.

Қўмита вазиятни ўрганиб чиқиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) истеъмолчилар томонидан хизматларга ҳақ тўланмаган тақдирда, пуллик каналлар билан бир қаторда миллий каналларнинг узиб қўйилиши қанчалик ҳаққоний эканлиги ҳақида ахборот тақдим этиш илтимоси илгари сурилган хат йўллади. Ўз навбатида, Вазирлик «Ўзтелеком» акциядорлик жамияти, «Uzdigital TV», «Maks Layn» ва «O’zbekiston Kabel Televideniyesi» МЧЖларга абонентларнинг ҳисобварағида пул маблағлари бўлмаган тақдирда ҳам 12 та бепул каналлар трансляция қилинишини таъминлаш хусусида хат йўллади, негаки пуллик ер усти рақамли телевидение провайдерлари абонентнинг баланси нолга тенг бўлган тақдирда ҳам Миллий телерадиокомпания телеканалларини узиб қўйиш ҳуқуқига эга эмас.

Прочитано: 1518 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика