Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Эгасиз мол-мулкнинг вориси ким?

Ёлғиз яшаган холам барча мол-мулкини синглисига васият қилди, чунки унинг бошқа қариндошлари қолмаган эди. Бироқ ворис сингил опасининг вафотидан кейин 3 ой ўтиб қазо қилди, меросни қабул қилиб олишга ҳам улгургани йўқ. Сингилнинг эри ва болалари бор, бироқ у васиятнома қолдиришга улгурмади. Опанинг мол-мулкини ким энди мерос қилиб олиш ҳуқуқига эга?

С.Бурхонов, холавачча жиян.

Қашқадарё вилояти.

 

– Фуқаролик кодексининг (ФК) 1140-1-моддаси ва ОС Пленумининг 20.07.2011 йилдаги 5-сон қарорининг 15-моддасига кўра мерос трансмиссияси тартибида ворислик васиятнома ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр (трансмиттент) мерос очилганидан кейин, лекин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган ҳолларда амалга оширилади. Бундай ҳолларда унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига (трансмиссарларига) ўтади. Ушбу тартиб Рим ҳуқуқи вақтидан бери мерос трансмиссияси (hereditas transmission) деб аталади. У қуйидаги шартларда вужудга келади:

ворислик ҳуқуқига эга бўлган васият ёки қонун бўйича меросхўрнинг борлиги;

васият ёки қонун бўйича меросхўр меросни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этганлиги сабабли унинг меросдаги улуши тақдирини ҳал қилиш зарурати пайдо бўлганлиги;

вафот этган меросхўр унинг меросхўрлари билан алмаштирилиши мумкинлиги.

Шу сабабли сизнинг ҳолатда опа ва сингилнинг барча мол-мулкига сингилнинг эри ва болалари ворис бўлади.

Қонун бўйича меросхўрлар ворисликка навбат тартибида чақириладилар.

Ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 1134-моддаси).

Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар (ФКнинг 1135-моддаси).

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади. Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин (ФКнинг 1146-моддаси).

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика