Norma.uz

Маиший электр приборлари мажбурий маркировкаланади

Ўзбекистонда сотиладиган маиший электр приборлари, қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизими жорий этилмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 апрелдаги «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2016 йилнинг 1 январидан мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган маиший электр приборларининг энергия самарадорлигига доир янги талаблар жорий қилинади. Барча маиший электр приборлари энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлашдан ўтказилади. Шунингдек, қуриладиган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигига оид янги талаблар ҳам кучга киради.

Энергетика жиҳатидан маркировкалашни жорий этиш энергетика ресурслари самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланишнинг муҳим омилидир.

Маркировкалаш қалбаки товарларнинг тарқалишига қарши тўсиқ сифатида тегишли савдо белгисининг ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида электр приборлари энергия самарадорлиги классларининг «A», «B», «C», «D», «E», «F», «G» белгилари жорий этилди. Айни пайтда «А» класси энергия самарадорлиги энг юқори, «G» класси эса энергия самарадорлиги энг кам бўлган электр приборларини белгилаш учун қўлланилади. Энергия самарадорлигининг қўшимча «А+» ва «А++» класслари ҳам жорий этилмоқда. Бу «А» класси учун белгиланган энергия самарадорлиги даражасидан ошадиган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланилади. 2016 йилда энергия самарадорлиги «D» классдан паст бўлган электр товарларини четдан олиб кириш босқичма-босқич тақиқланади.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1639 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика