Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Қонун ҳужжатлари лойиҳалари

Транспортдаги аттестация

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ишлаб чиққан низом лойиҳасида йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан банд ходимлар аттестациясини соддалаштириш назарда тутилган.

 

Лойиҳа қабул қилинган тақдирда Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга (ЎзАДТА бошлиғининг АВ томонидан 5.10.2006 йилда 1626-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Қўшимчаларнинг бирида аттестация масалаларига янгича ёндашув назарда тутилган.

Амалиётнинг кўрсатишича, юк ташувчи автотранспорт корхонасида ишлайдиган даъвогар йўловчи ёки халқаро автотранспорт иши билан боғлиқ саволларга жавоб беришга қийналади. Ва аксинча, йўловчи ташишларнинг ўзига хос жиҳатларини яхши биладиган даъвогар юк ташишлар тўғрисида билимларга эга бўлмайди. Шу сабабли саволлар ташиш турлари бўйича табақалаштирилади:

юк ташишлар;

йўловчи ташишлар;

халқаро ташишлар;

аралаш ташишлар.

Ташувчининг ўзи ушбу турлардан бирини танлайди.

Шунингдек аттестациядан ўтиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхатига тузатиш киритиш таклиф қилин­япти. Хусусан, юридик шахсларнинг ходимлари меҳнат дафтарчаси ва тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқнинг нусхаларини тақдим этишлари керак. Бу нарса якка тартибдаги тадбиркорларга иш стажи бўйича талаблар қўйилмаслиги ва улар ўзларини лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқлар қабул қилмаслиги билан боғлиқ. Бинобарин, юқорида кўрсатилган нусхаларни тақдим этиш талаби уларга татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, лойиҳада аттестация қилинувчи қайта аттестацияга бир неча маротаба ариза бера оладиган аввалги тартибга қайтиш таклиф қилинади, бу эса Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони талабларига жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда аттестация ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ой ўтгандан кейин қайта аттестацияга рухсат берилиши мумкин. Мазкур чеклов меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ЎзАДТА бошлиғининг АВ томонидан 21.01.2015 йилда 1626-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан киритилган. Бироқ маълум бўлишича, қайта аттестацияни кутиш ташиш жараёнининг бир маромда бўлиши ва барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалдаги таҳририда аттестация варақларини қайта расмийлаштириш назарда тутилмайди, бунинг натижасида тез-тез ташувчиларнинг эътирозлари вужудга келади, уларга, ижобий аттестация варағи мавжуд бўлишига қарамай, аттестациядан қайта ўтишга тўғри келади. Масалан, бошқа ишга ўриндошлик тартибида жойлашиш ёки лицензиат юридик шахс ўзгарган чоғда. Тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш механизмини соддалаштириш учун бундай ҳолларда аттестация варақларини қайта аттестациясиз бошқатдан расмийлаштиришга рухсат бериш таклиф этилади.

Унга эга бўлган ва ўриндошлик тартибида бошқа корхонага ишга жойлашишга даъвогар бўлган шахснинг аттестация варағини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси аттестация комиссияси томонидан ариза берувчининг иштирокида кўриб чиқилади. Қайта расмийлаштирилган аттестация варағининг амал қилиш муддати асосий аттестация варағининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1615 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика