Norma.uz

Ўриндошни алмаштириш мумкин

Таълим берувчи ташкилотда 4 ўқитувчи лавозими мавжуд, 3 таси банд, 1 тасибўш. 2 нафар ўқитувчи асосий иш жойида, 1 нафари ўриндош бўлиб ишлайди. Биз ўриндош лавозимига янги ходимни асосий иш жойига қабул қилмоқчимиз. МК 100-моддасининг 5-банди ўриндош билан меҳнат шартномасини асосий иш жойига даъвогар бўлган ходимнинг аризаси асосида бекор қилиш имконини беради. Бироқ ўриндош МКнинг 100-моддасини ўзи учун асос қилиб келтиряпти, унга кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Бўш лавозим борлиги боис биз у билан шартномани бекор қилишга ҳақли эмасмиз.

Бўш лавозим мавжуд бўлганда ўриндош ўрнига ходимни асосий иш жойига қабул қилиш учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, МК 100-моддасининг 5-банди бўйича ўриндош билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай? Қонунда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қандай муддати назарда тутилган? Биз унга ўртача ойлик маош миқдорида компенсация тўлашимиз керакми? Касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб қилинадими?

И.Туксинов.

 

 

Ҳа, шундай қилиш мумкин.

Ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган умумий асослар бўйича, шунингдек ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли амалга оширилади (Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди).

МК 100-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўриндош билан меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ташаббусига асосан юз беради. Бинобарин, унга МК 100-моддасининг учинчи қисми билан белгиланган қуйидагилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш татбиқ этилади (корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно):

ходимлар билан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва таътилларда бўлган даврида;

ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача болалари бўлган аёллар билан.

Агар у жамоа битими ёки шартномада назарда тутилган бўлса, бу ҳолда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш талаб қилинади.

Иш берувчи ўриндошни меҳнат шартномасини бўлғуси бекор қилиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур эмас. У қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ билан расмийлаштирилади (МКнинг 25, 101, 107, 109, 110, 151 ва 246-моддалари). Меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтида ўриндош тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши, шу жумладан ишланган вақт учун иш ҳақи, фойдаланилмаган таътил учун компенсация, ишдан бўшатиш нафақасини олиши керак.

Охирги таъкид. Мазкур ҳолга МКнинг 92-моддаси билан белгиланган кафолатлар татбиқ этилмайди, – иш берувчи ўриндошга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, – таълим муассасасида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этишга мажбур эмас.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1684 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика