Norma.uz

Обуна бўлишга ошиқишимиз боиси шуки...

Валентина АЗИМОВА, «Берёза коммунал сервис» МЧЖ директори,

Татьяна КОТОВА,

МЧЖ бош бухгалтери:

– «Норма» ва «НТВ» газеталарига, мана, ўн йилдан ошдики, узлуксиз обуна бўлиб келмоқдамиз. Турфа хил нашрлар орасидан фақат шу газеталарга бунчалик ошуфталик кўп нарсадан далолат беради. Энг аввало, бу ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситалари орасида юксак даража ибрат кўрсатиб келаётган газеталардир. Улар аллақачон ҳаётимизнинг бир қисмига айланган. Тадбиркорликнинг кенг уммонида тажрибали дарға мисол бизни олға бошлаб бормоқда, билимдонлик билан хўжалик юритишда, мўлжалланган мақсадларга эришишда мададкор бўлмоқда, қонун ҳужжатларини мукаммал тушуниб олишимизда ёрдам бермоқда. Улар биз учун касб савиясини ошириш манбаи, иш асносида чиқиб қоладиган хилма-хил муаммоларни ҳал этишда яхши ёрдамчидир. Газета саҳифаларида ­эълон қилинаётган долзарб, фойдали ахборотлар пировард натижада уй-жой соҳасида, биз шуғулланиб келаётган хизмат кўрсатиш жабҳасида ижтимоий масалаларни муваффақиятли тарзда ҳал этиш имкониятини бераётир.

«Норма» ва «НТВ» ёрдамида қонун ҳужжатлари соҳасидаги жамики ўзгаришлардан воқиф бўлиб туришимиз менга айниқса маъқул. Биз учун мўлжалланган материаллар ва махсус сонларда хўжалик фаолиятининг у ёки бу қирралари бўйича муфассал йўриқномалар ифода топади. Бундай ёрдамчининг бўлиши ишни енгиллаштиради. Мисол тариқасида Пенсия жамғармасига ҳисоботдаги ўзгаришлар билан боғлиқ кейинги материалларни олайлик. Газетада мисол қилиб келтирилганига мувофиқ тарзда ҳисобот тайёрлаган эдик – топширишда ҳеч қандай муаммо бўлмади.

«Норма» саҳифаларида уй-жой ва коммунал хўжалиги масалалари билимдонлик билан ишлаб чиқилиши эътиборни тортади. Бу хизматдан баҳраманд бўлувчилар, уй-жой мулкдорлари учунгина эмас, балки мутахассислар учун ҳам ҳийла мураккаб соҳадир. Газета муаммолар чарх ураётган уммон, қонун ҳужжатлари кенгликларида бехато йўл топишда йўлчи юлдуз вазифасини ўтамоқда. Мутахассисларнинг турли масалалар юзасидан шарҳлари ва жавоблари, ХУМШлар фаолиятига оид тажриба, қонун ҳужжатларини қўлланиш амалиёти, мураккаб масалаларни тушунтириш ва изоҳлаш – буларнинг барчаси биз, ширкат тизими ходимлари, бошқарув ишида банд бўлган мутахассисларга кундалик фаолиятда яқиндан ёрдам бермоқда. Жумладан, ҳисоблагич аппаратларини ўрнатиш ва уларни текширувдан ўтказиш механизми ҳақида, коммунал хизматлар кўрсатишнинг янги қоидалари қабул қилинганлиги муносабати билан истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар муносабатларидаги янгиликлар ҳақида; истеъмолчиларга асоссиз равишда қўшимча тўлов ёзилган ёки ошхона балконга кўчирилган ва шу сингари ҳолларда нима қилиш кераклиги хусусида «Норма»дан кўп нарса билиб олдик. Билганларимизни кейинчалик ўзимиз хизмат кўрсатиб келаётган ХУМШларга тушунтирамиз, натижада улар ана шу йўналишдаги масалалар юзасидан коммунал хизмат идораларига, ҳокимликларга, бошқа идораларга қатнаши ва масалаларга ойдинлик киритишига ҳожат қолмайди, негаки, буларнинг ҳаммасини газеталардан билиб олиш мумкин. ХУМШлар фаолиятини яхшилаш масалалари юзасидан «Норма» саҳифаларида бир неча бор мақола билан чиқдик, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш борасидаги тажрибаларни ўртоқлашдик. Ишончли, содиқ дўст деб билганимиз учун ҳам «НТВ» ва «Норма»га беканда обуна бўламиз. Бундай газеталар билан ҳамқадам бўлган ҳеч қачон доғда қолмайди.

 

Газетхонлар фикр-мулоҳазасини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК ёзиб олди.

Прочитано: 1939 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика