Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Мен истеъмолчиман

Меъёр унутилгудек бўлса

«Энг яхши маҳсулот» мақомини пасайтирдилар.

 

Истеъмолчиларнинг аксарияти «Safina» йодланган туз ўрамаси устидаги «Лучший продукт» (Энг яхши маҳсулот) ва «N 1 в Узбекистане» (Ўзбекистоннинг олди маҳсулоти) деган ёзувларга жилла ишонқирамаганликлари турган гап. Нари борса, бу шунчаки реклама-да, деб истеҳзоли кулиб қўяқолишган бўлса ҳам эҳтимол. Аммо бундай иддао қилиш зиммага кўп нарса юклайди ҳам. Ҳеч бўлмаганда бундай таъриф нуфузли идораларнинг тадқиқотлари, хулосалари билан тасдиқланган, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмоғи керак. Бугунги кунда йодланган туз бозорида рақобат муҳити юзага келган, шу сабабли ишлаб чиқарувчилар ундан муносиб ўрин олиш учун беллашиб кўришлари зарур. Бунга ҳар қандай йўл билан эришиш мумкин деб ўйлайдиганлар эса янглишади.

Ўзига чорловчи ёзув сотиб олувчилардан фарқли равишда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) реклама фаолиятини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя этилишини назорат қилиш бошқармаси ходимларининг эътиборини ўзига тортди. Улар зиммасига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини давлат даражасида назорат қилиш вазифаси юклатилган. Қўмита «Safina» тузининг ўровини ўрганиб чиқиб, «Salt Grand Trade» МЧЖ ишлаб чиқарувчиларидан мазкур туз «Ўзбекистоннинг олди маҳсулоти» ва «Энг яхши маҳсулот» эканлигини тасдиқловчи тақдимномани сўраб-суриштирди. Ишлаб чиқарувчи бунчалик баландпарвоз таърифларни асослай олмади ҳамда улар маҳсулотга бўлган талабни ошириш, истеъмолчиларни унга жалб этиш учун ёзилганлигини очиқчасига тан олди. Бир сўз билан айтганда, бунда меъёр унутиб қўйилган...

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон, бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 6-моддасида ёзилишича, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Биз кўриб чиқаётган ҳолатда истеъмолчиларга товар ҳақида очиқдан-очиқ нотўғри маълумот берилган.

Ана шундан келиб чиқиб, Қўмитанинг махсус комиссияси қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги факти юзасидан иш қўзғатди ва шу асосда қоидабузарликка чек қўйиш тўғрисида кўрсатма берилди. «Salt Grand Trade» МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб унга жарима солинди. Туз ишлаб чиқарувчи корхона кўрсатма талабларини бажарди. Хусусан, товар ўровидаги Ўзбекистоннинг олди маҳсулоти ва Энг яхши маҳсулот деган ёзувлар йўқотилди. Маҳсулотнинг мақоми пасайтирилди.

Прочитано: 1873 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика