Norma.uz

Шартномага амал қилинг, вассалом!

Корхона Самарқанд автомобиль заводи маҳсулотини (автомобилни) харид қиляпти. Агар шартнома шартларида олдиндан ҳақ тўлангандан кейин 210 календарь кун мобайнида етказиб бериш назарда тутилган бўлса, автомобиль етказиб бериш учун бўнак тўлови суммаси муддати ўтиб кетган қарз деб ҳисобланадими?

Автотранспорт олди-сотдиси чоғидаги ҳисоб-китобларда ўзига хос хусусиятлар мавжудми?

А.Ким,

адвокат.

 

Йўқ, ҳисобланмайди. Чунки Президентнинг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон) 2-бандига мувофиқ товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Шу тариқа, олдиндан ҳақ тўланиши муддати ўтиб кетган қарз деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Автотранспорт олди-сотдиси чоғидаги ҳисоб-китобларда ҳеч қандай ўзига хос жиҳатлар йўқ. Сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди (Фуқаролик кодексининг 449-моддаси). Сиз тузилган шартнома шартларига амал қилишингиз керак.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) 10-моддаси ва Президентнинг ПФ-1154-сон Фармонининг 1-бандига кўра хўжалик шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланаётганда етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўлаб қўйиш албатта назарда тутилган бўлиши керак.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика