Norma.uz

Газетангиз мухлисиман

Раиса ЛИ,

Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг бош мутахассиси:

 

– «Норма» шунчалар фойдали ва ўқувчи учун керакли газетаки, асти қўяверасиз. Обрўли, анъаналарга бой нашр. Кўп йиллардан буён унга мухлисман, битта ҳам сонини қолдирмай ўқиб келаман, бошқаларга ҳам шу газетани тавсия этаман. У танлаган йўлидан оғишмай, давр билан ҳамқадам бормоқда. Уй-жой ва коммунал соҳани ривожлантириш билан боғлиқ мақолалари, табиийки, мени кўпроқ қизиқтиради. Уларда ҳар ким ўқиши ва билиши зарур бўлган гаплар кўп. «Норма» кўп йиллардан буён шу йўналишда, ўз касбининг билимдони сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда, уй-жой мулкдорларининг билими савиясини оширишга ёрдам бермоқда, уй хўжалигини пухталик билан бошқаришга ўргатмоқда, бурч ва мажбуриятларни унутмаган ҳолда ҳуқуқларни ҳимоя этишга ёрдам бермоқда, хизмат кўрсатувчилар билан муносабатларни қонунчилик асосида йўлга қўйишга кўмаклашмоқда. Ана шу мавзу борасида бошқа нашрлар ҳам «Норма»дан ўрнак олишди. Лекин бунда «Норма» ҳамон илдамликни қўлдан бермай келаётир, долзарб материаллар бериш билан у бошқа нашрлардан ажралиб туради. Бу гап жанрлар хилма-хиллигига ҳам, юзага келган муаммоларга тезкорлик билан эътибор беришига ҳам тааллуқлидир. «Норма» билан кўпинча биргаликда турли тадбирлар, айтайлик, ХУМШлар фаолияти, бошқарувчи компаниялар иши масалалари бўйича бевосита мулоқотлар ўтказиб турамиз. Газетанинг бу борадаги чиқишлари уй-жой мулкдорларида қизиқиш уйғотиб, кенг акс-садога сабабчи бўлмоқда. Ёки ҳамкорликда ўтказилган яна бир қизиқарли тадбирни – Чилонзор туман газ идорасида истеъмолчиларни қабул қилиш куни ўтказилишидаги нашр иштирокини олайлик. Бу тадбирга газета ахборот бобида мададкор бўлди. «Норма» ўз мақолаларида мавзуга тўғри ёндашади, уй-жой ва коммунал соҳа ҳаётини теран ҳис этади, соҳани ривожлантиришга кўмаклашади.

Прочитано: 1753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика