Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Мен истеъмолчиман

Бонус деганлари кўҳи қофда ҳам бонуслигича қолади

Кўрсатилган хизматлар учун бонусларни ўзлаштириш мумкинми?

 

«Билайн» уяли алоқа оператори томонидан тақдим этилаётган ҳамма учун овозли почта сервис хизмати Қўмитанинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси эътиборини тортди. Бошқармадагилар бунга фойдаланувчи тариқасида эмас, балки истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилувчи орган сифатида қизиқиб қолдилар.

Қўмита бошқармаси овозли почта хизмати қай тарзда иш олиб бораётганлигини ўрганди. Бундай хизмат «Beeline» савдо маркаси остида иш олиб бораётган «Unitel» МЧЖ томонидан таъмин этилмоқда экан. Шу нарса маълум бўлдики, кўрсатилган хизмат учун тариф режаси ёхуд бошқа бирон-бир акция бўйича бепул ёки бонусли дақиқаларга эга бўлган абонентлардан 0,03 центдан пул олаверган. Истеъмолчилар кўрсатилаётган хизматлар тўлови бонуслар ёки бепул дақиқалар ҳисобидан тўланиши мумкинлигидан хабардор этилмаганликлари сабабли Қўмита бошқармасининг ходимлари буни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузиш деб топди. Қонуннинг 21-моддасига асосан «Unitel» МЧЖга мазкур сервис учун бепул ёки бонусли дақиқалар ҳисобидан ҳақ ундириб олишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилди.

«Unitel» кўрсатмани бажаришни истамади. Шу боис иш Сурхондарё вилоят хўжалик судига оширилди. Мазкур суд Қўмита ҳудудий органи қарори ва кўрсатмасини қонуний деб топди. Суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, «Unitel» буйруғи билан ҳамма учун овозли почта хизматлари тарифларига ўзгартиришлар киритилиб, бепул ёки бонусли дақиқаларга эга бўлган абонентлардан кўрсатилган хизмат учун 0,03 цент миқдорида маблағ олиш ман этилди.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК,
махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика