Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 29-30 / Мен истеъмолчиман

Автомобилга қўшов

«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари автомобиль харид этаётган истеъмолчиларга қонунга хилоф равишда товарлар тўпламини тиқиштирмоқдалар.

 

Кейинги вақтларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларни сотишда қизиқ тамойил кузатилмоқда. «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари харидорларга «жўмардлар тўплами»ни тиқиштириш йўлига ўтиб олдилар. Автомобиль билан бир вақтда ўт ўчиргич, аптечка, авария тўхташ белгиси, «AvtoOlam» журнали ва бошқа товарларни сотиб олишга мажбурламоқдалар. Мабодо истеъмолчи бу қўшовларни олишдан бош тортса, унга автомобилни сотиш... рад этилади. Қўмитага келаётган шикоятлар, шунингдек ижтимоий тармоқларда шу мавзу доирасида жойларда бўлаётган муҳокамалар шундан далолат беради.

Бу тарзда иш тутиш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузишдан бошқа нарса эмас. Қонуннинг 21-моддасида белгилаб қўйилишича, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ундан ҳақ олишга ҳақли эмас.

Қўмита ходимлари вазиятни ўрганиб чиқиб, «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти дилерлари номига қоидабузарликларга барҳам бериш тўғрисида, шунингдек истеъмолчиларни ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга мажбурлашга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш ҳақида хат йўллади.

Прочитано: 1707 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика