Norma.uz

Телефон орқали ишдан бўшаш мумкинми?

Таътилга чиқиб хорижга кетган ходим у ердан телефон қилиб, уни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишларини сўради. Меҳнат шартномасини гувоҳлар ҳозирлигида телефон орқали қилинган оғзаки аризага кўра бекор қилиш мумкинми? Ходим учун аризани унинг рафиқаси ёзиши мумкинми?

С.К.,

МЧЖ директори.

 

– Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги ариза албатта ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак. Ходимнинг ҳар қандай, шу жумладан телефон орқали оғзаки баённомалари, ҳатто гувоҳлар ҳозир бўлса-да, у билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 99-моддаси бўйича, яъни ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Ходим ўз қўли билан имзолаган ёзма аризасиз меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш қонуний эмас. Бундан ташқари, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ учун асос бўлиши керак, телефон қўнғироғини эса буйруққа қистириб бўлмайди.

Ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги ҳар қандай оғзаки илтимосини иш берувчини ишдан бўшатиш таомилини бошлашга мажбур қиладиган юридик далил сифатида эмас, балки фақат ният сифатида баҳолаш мақбул.

Ходим ишда бўлмаганда (касаллиги, таътил ва ҳоказоларда) уни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш илтимос қилинган телефон қўнғироқларига ҳам худди шундай муносабат билдириш керак. Ҳатто агар у яқин вақт ичида ёзма ариза олиб келишни ваъда қилса ҳам шундай. Агар иш берувчи сабабларини ҳужжат билан асосламасдан туриб, МКнинг 99-моддасига кўра ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқаришга шошилса, бу муайян ҳолатларда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Энг кўп учрайдиган вариант – ходим ишдан бўшашдан воз кечиши мумкин. Бу ҳолда чиқарилган буйруқни бекор қилишга, меҳнат дафтарчасига тузатиш киритишга, иш берувчининг жавоб бериши ва ишдан бўшатилган ходим зарарини қоплашга тўғри келади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика