Norma.uz

Талаба тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?

Ходимимиз ишни олий ўқув юртида ўқиш билан бирга олиб бориб, соат 14.00 дан 18.00 гача ишлайди. У ўқишдан кейин соат 14.00 дан 22.00 гача саккиз соатлик иш кунида ишлаш хоҳишини билдирди.

Ташкилотимиз раҳбарияти унинг илтимосини қондириши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай меъёрий ҳужжатлар бунга асос бўлади?

 

– Ҳа, иш берувчи талабанинг ўқиш давридан бўш вақтда унга 8 соатлик иш кунини белгилаш тўғрисидаги аризасини қондириши мумкин. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида талабаларнинг ишни кундузги ўқиш билан қўшиб олиб бориши тақиқланмаган.

Бунда бир шартга риоя этилиши керак – иш ўқишдан бўш вақтда бажарилади. Ушбу талабни меҳнат шартномасида мустаҳкамлаш лозим.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин (Меҳнат кодексининг (МК) 119-моддаси биринчи қисми). Бироқ унга, агар бу ўқув жараёнига халал бермаса, иш вақтининг мослашувчан режими ҳам белгиланиши мумкин. Кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти тарафларнинг келишувига биноан белгиланади (МКнинг 120-моддаси биринчи қисми). Иш берувчи иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмаслиги шарти билан тегишли ҳисоб даврлари (иш куни, ҳафта, ой, йил) мобайнида ходимнинг иш соатлари жамлама сонини ишлаб беришини таъминлайди (МКнинг 123-моддаси биринчи қисми).

Агар талабанинг иш режими бошқа ходимлар иш режимидан фарқ қилса, бу албатта меҳнат шартномасида акс эттирилиши керак (МК 73-моддасининг иккинчи қисми). Унинг асосида иш вақтининг жамлама ҳисоби ётади (МКнинг 123-моддаси) (ундан оддий режимларда ҳам фойдаланиш мумкин), унинг моҳияти ходимнинг олдиндан белгиланган иш вақтида иш жойида бўлиши мажбурийлигига асосланади, ишни у ўзининг хоҳишига кўра, бироқ иш берувчи билан келишган ҳолда бошлаш ва тугаллашга ҳақлидир. Бироқ бу ҳисоб даврига киритиладиган, қонун ҳужжатлари билан белгиланган иш соатларининг жамлама сонини ишлаб беришни истисно этмайди (Давлат меҳнат қўмитаси ва ВЦСПС Котибиятининг 30.05.1985 йилдаги 162/12-55-сон қарори билан тасдиқланган Халқ хўжалиги тармоқлари корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида мослашувчан иш вақти режимини қўллаш бўйича тавсиялар)*.

Мослашувчан иш вақти 5 ва 6-кунлик иш ҳафталарида, шунингдек корхоналардаги бошқа иш режимларида қўлланиши мумкин (Тавсияларнинг 1.5-банди).

Унинг жорий этилиши иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади ва меҳнатни нормалаштириш ва унга ҳақ тўлаш, қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни тақдим этиш тартибини ўзгартирмайди (МК 96-моддасининг еттинчи қисми).

Иш берувчиларга шуни эслатамизки, мослашувчан жадвалда тунги вақтда ишлаганлик учун қўшимча ҳақларни (ҳар бир соатга камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади), иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишларни (камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади) ҳам унутмаслик керак (МКнинг 157, 158-моддалари).

 

*ВМнинг 29.04.1992 йилдаги «Собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 210-сон Қарорига биноан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиш давом этади.


Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 13072 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика