Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 21 / Хўжалик юритиш қоидалари

Солиқларни тўлаб, хотиржам фойдаланинг

«Ўзгеорангметлити» давлат унитар корхонаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига бўйсунади. Биз давлат бюджетидан молиялаштирилмаймиз. Бизда мавжуд бўлган тақсимланмаган фойдага ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун ускуна сотиб олмоқчи эдик. Юқори ташкилот уни харид қилишимизга норози эмас.

Биз ускунани ташкилот фойдасининг тақсимланмаган қисми ҳисобига харид қилиш ҳуқуқига эгамизми? Бунда қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга амал қилиш керак?

Ф.Худойбердиев.

 

– Сизнинг масалангизни Давлат корхоналари тўғрисида низом (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон Қарорига 1-илова) тартибга солади. Унинг 24-бандига кўра, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин давлат корхонасида қоладиган соф фойда, шунингдек Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмалар корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади.

Бинобарин, агар сиз юқорида саналган барча тўловларни амалга оширган бўлсангиз, муассисингиз фойдадан фойдаланиш масаласини мустақил ҳал этишга тўлиқ ҳақли бўлади.

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1426 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика