Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 21 / Бевосита мулоқот

Мурожаат жавобсиз қолмаслиги керак

Мен Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида ишлайман. Назорат қилувчи органлар биздан ҳар бир рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган тадбиркорга ёзма равишда жавоб беришни талаб қилишмоқда. Лекин мен Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарорларида кўрсатилган ҳужжатлар берилишини айтдим. Шунда ҳам улар ҳар бир тадбиркорга алоҳида ёзма жавоб берилиши керак дейишмоқда.

Бу талаб қанчалик асосли?

Ж.Собиров.

 

Назорат қилувчи органнинг талаби тўғри. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 4–5-моддаларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ёзма, электрон ва оғзаки шакллари ҳамда ариза, таклиф ва шикоят тарзидаги турлари мавжуд бўлиб, мурожаатлар тури ва шаклидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга ҳамда Қонуннинг 23-моддасига кўра, уларга ёзма ёхуд электрон тарзда жавоб берилиши шарт.

Ушбу талаблар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 29.03.1999 йилдаги 140-сон Қарори ҳамда Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда (ВМнинг 31.03.2015 йилдаги 73-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳам ўз аксини топган.

Хулоса шуки, ҳар қандай мурожаатга жавоб берилиши лозим.

Шу ўринда хат муаллифининг ­эътиборини жавоб хатларини юборишда уларнинг юқорида қайд этилган замонавий, ўта қулай ҳамда ниҳоятда тежамкор шакли – электрон усулда жўнатиш учун Қонунда имконият яратиб берилганлигига қаратмоқчи эдик.

 

Жавобни «Norma Profi» эксперт-юристи
Маҳкам ВОҲИДОВ тайёрлади.

Прочитано: 1485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика