Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 21 / Хўжалик юритиш қоидалари

Олдиндан ҳақ эмас, балки закалат

Уяли алоқа оператори билан дилерлик шартномасига кўра корхонамиз уяли радиотелефон алоқаси бозорида воситачилик хизматларини амалга оширади. Шартномада, хусусан, қуйидагилар назарда тутилади:

sim-карталарни дилер белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштириш ва уяли алоқа операторига олдиндан ҳақ тўлаш йўли билан олади;

оператор ҳисобрақамига пул келиб тушганидан кейин 30 кун мобайнида sim-карталар қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида оператор омборидан ўзи олиб чиқиши шартларида дилерга берилади;

дилер харид қилинган sim-карталарни сақлаши шарт, уларнинг бир бутунлиги ва сақланиши учун жавобгар бўлади;

шартнома бекор қилинганда дилер барча уланмаган (реализация қилинмаган) sim-карталарни қайтариши шарт.

Қўшимча келишувлардан бирида белгиланишича, дилер воситачилик шартларида реализация қилишга олинган барча sim-карталар қийматидан олдиндан 15% ҳақ тўлаши, қолган суммани (реализация қилиб бўлинган ўша карталар қийматининг 85%ини) қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура имзоланган пайтдан бошлаб 90 кун мобайнида тўлаши шарт.

Воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномасига воситачи (комиссионер) томонидан олдиндан ва узил-кесил ҳақ тўланиши тўғрисидаги шартларни киритиш мумкинми? У олди-сотди шартномасининг элементи ҳисобланмайдими?

А.Комилов,

«Intellect soft» ХК раҳбари.

 

– Уяли алоқа оператори sim-карталарни корхонангизга воситачилик шартларида реализация қилишга бериши сабабли шуни назарда тутиш лозимки, Фуқаролик кодексининг (ФК) 838-моддаси биринчи қисмига кўра, комитентдан воситачига ўтган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Бунинг маъноси шуки, сизга воситачилик реализацияси учун берилаётган, бироқ ҳали реализация қилинмаган sim-карталарга мулк ҳуқуқи уяли алоқа операторига тегишлидир. Бу эса хатингизнинг sim-карталарнинг бир бутунлиги ва сақланиши учун дилернинг жавобгарлиги, агар улар уланмаган бўлса (реализация қилинмаган бўлса), унинг дилерлик шартномаси бекор қилинганида уларни уяли алоқа операторига қайтариш мажбуриятига тааллуқли қисмидан ҳам кўринади.

Шуни эътиборда тутиш лозимки, 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 9-бандига кўра улар бўйича мулк ҳуқуқи ташкилотга тегишли бўлмаган, бироқ шартнома шартларига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган захиралар балансдан ташқари ҳисобварақларда шартномада назарда тутилган баҳо бўйича акс эттирилади.

Буларнинг ҳаммасидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, дилерлик шартномасига воситачилик реализациясига олинган барча sim-карталар қийматининг 15%ини олдиндан, реализация қилиб бўлинган ўша карталар қийматининг 85%ини эса тегишли муддатда тўлаш шартининг киритилиши олди-сотди қилишга хос элемент ҳисобланади. Сизнинг ҳолатда воситачилик хизматлари кўрсатилишини назарда тутадиган воситачилик шартномаси хусусида сўз боряпти.

Агар уяли алоқа оператори томонидан кўрсатилган шартнинг дилерлик шартномасига киритилишидан мақсад дилер ўз мажбуриятларини бажариши кафолатини олишга интилиш бўлса, бунинг учун у бошқа тараф билан келишув бўйича ФКнинг 22-бобида саналган улар ижросини таъминлаш усулларидан (гаров, кафиллик, кафолат, закалат ва бошқалар) исталганини қўллаши мумкин. Масалан, шартномага дилер уяли алоқа операторига шартнома ва унга доир тегишли тўловлар ижросини таъминлаш ҳисобига закалат ҳисобланган пул суммасини киритиши керак бўлган шарт киритилиши мумкин.

Бунинг устига, sim-карталарнинг ўз қийматини, маълумки, уяли алоқа оператори билан бевосита ёки унинг дилери орқали уяли алоқа хизматлари кўрсатиш шартномасини тузган жисмоний ёки юридик шахслар ҳисобланган абонентлар тўлайди.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперт-юристи.

Прочитано: 1670 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика