Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 21 / Паспорт масалалари

Ҳаммаси асл нусха бўйича

Нима учун паспортда туғилган шаҳарни мамлакат номи билан алмаштиришди? Нега Тошкентда туғилганларга Ўзбекистон эмас, балки Тошкент ёзилади? Паспорт столини асл нусхадан чекинмасликка қандай қилиб мажбур этиш мумкин?

Александр.

Тошкент шаҳри.

 

– Паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ биометрик паспорт – Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқлайдиган, шахсий биографик маълумотлар ва биометрик параметрлар билан биргаликда ахборотнинг электрон ифодаловчиси (чип)ни ўз ичига олган ҳужжат.

Уни расмийлаштириш давомида персоналлаштириш, яъни паспорт бланкасига унинг эгасининг биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилади.

Ички ишлар органларининг чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасининг паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини йиғиш, уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига топшириш, шунингдек фуқароларга биометрик паспортлар бериш бўйича функцияларни бажарадиган мутахассислари маълумотларни киритадилар. Бунда фуқаролар паспорт олишга ариза тўлдирадилар, унга паспорт олувчи тўғрисидаги биографик маълумотлар киритилади.

Агар аризани тўлдираётганда туғилган жойингизни туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага (бундан кейин – гувоҳнома) мувофиқ кўрсатган бўлсангиз, паспортдаги «Туғилган жойи» устуни унга асосан тўлдирилиши керак.

Агар сиз биометрик паспортнинг «Туғилган жойи» устунидаги ёзувга норози бўлсангиз, сизда яшаш жойингиздаги чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилиш ва туғилган жойингизни тасдиқлайдиган гувоҳномани тақдим этиш ҳуқуқи бор. Паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 17-бандида белгиланишича, паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан паспорт алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ICAO) чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолияти меъёрий ҳужжатларида акс эттирилган талабларига мувофиқ биометрик паспортлар бериладиган мамлакатда туғилган фуқароларга туғилган жойини давлатни кўрсатмасдан қайд этиш тавсия қилинган. Шу муносабат билан Тошкентда туғилган шахсларга биометрик паспортларни расмийлаштириш чоғида «Туғилган жойи» устунида Тошкент шаҳри кўрсатилади.

Прочитано: 2245 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика