Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 21 / Паспорт масалалари

Фарзанд билан хорижга чиқилганда

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўғлим 1 ёшу 3 ойлик. У Тошкентда туғилган, Ўзбекистон биометрик паспортига эга. Турмуш ўртоғим – ўғлимнинг отаси Германия фуқароси. Шу сабабли болам ҳам Германиянинг Тошкентдаги Элчихонасида немис паспортини олди. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли ўғлим билан бирга Германияга боришим лозим. Агар фарзандим 2 давлат фуқаролигига эга бўлса, менда қандай мушкулликлар вужудга келиши мумкин? Уни мамлакатдан қандай паспортга асосан чиқаришади?

Зарина Р.,

Тошкент шаҳри.

 

– Сизга хорижга чиққунча яшаш жойингиздаги ички ишлар органининг чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига болангизда Германия фуқаролиги ва паспорти борлиги тўғрисида хабар беришингизни тавсия қиламиз. Кейин эса болангиз учун битта фуқароликни белгилаш тўғрисида бир қарорга келишингиз керак. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон, бундан кейин – Қонун) ­10-моддасига кўра Ўзбекистон фуқаросининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишига қадар, чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди.

Ҳақиқатан ҳам, Германия Федератив Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра ота-онасининг лоақал биттаси Германия фуқаролигига эга бўлган никоҳда туғилган бола ўз-ўзидан Германия фуқароси мақомини олади. 2000 йил 1 январдан бошлаб ушбу мамлакат фуқаролари 23 ёшга қадар қонуний тартибда икки ёқлама фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Мамлакатлар ўртасида икки ёқлама фуқаролик давлатлар ўртасида тегишли шартномалар мавжуд бўлганда амалга оширилади. Бироқ Германия билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида бундай битимлар тузилмаган.

Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган қуйидаги ҳолларда бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:

1) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бўлса;

2) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туғилган бўлсаю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистон ҳудудида доимий истиқомат жойига эга бўлса.

Агар болангиз Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлади деган қарорга келсангиз, Қонуннинг 10, 14-моддаларига кўра ГФРнинг Тошкентдаги Элчихонасига болангизнинг Германия фуқаролигидан чиқиши масаласи юзасидан мурожаат қилишингиз лозим.

Агар Германия фуқаролигида қолишини хоҳласангиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган) III бўлими 4-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ яшаш жойингиздаги чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига болангизни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқариш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси билан биргаликда ариза топширишингиз керак. Ушбу масала ҳал этилгунига қадар фарзандингиз сиз билан хорижга чиқишда, қонун ҳужжатларига кўра, фақат Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Прочитано: 2379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика