Norma.uz

Алиментлар етарли бўлмаганда

Биз болалар учун алиментлар ундириш, улар миқдорини, олиш тартибини белгилаш масалаларини бир неча марта кўриб чиққанмиз. Бироқ баъзи болалар ота-оналарнинг қўшимча ёрдамига муҳтож бўладилар ва уни олишга ҳақлари бор. Қўшимча харажатлар алиментлардан фарқ қилиб, уларни ундириш учун мустақил даъвони расмийлаштириш лозим бўлади. Ушбу масалани янада батафсилроқ таҳлил қилиб кўрамиз.

 

Агар алиментларни тўлаш мажбурияти фақат боланинг муайян ота ёки онанинг фарзанди эканлиги далили билан боғлиқ бўлса, қўшимча харажатларда иштирок этиш зарурати ота-онада фақат фавқулодда ҳоллардагина юзага келади (Оила кодексининг 103-моддаси). Бундай ҳолатларга болалар ва ота-оналарнинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар киради. Болалар оғир касал бўлишлари ёки шикастланишлари, бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлишлари мумкин. Яъни фавқулодда ҳолатлар тўғридан-тўғри болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан боғлиқ. Болаларнинг таълим олиш харажатларини боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларга киритиб бўлмайди. Ушбу хулосаларнинг ҳаммасини кейинги вақтда шаклланган суд амалиёти тасдиқлайди.

Ота-она ёки улардан биридан қўшимча харажатларни ундириш учун асосий мезон ва бошлаш нуқтаси бўлиб боланинг ана шундай ёрдамга муҳтожлиги ҳисобланади. Суд томонидан ота-онанинг қўшимча харажатларда иштирок этиши кўрилганда уларнинг миқдори ҳисобга олинади, тўловчиларнинг моддий имкониятлари, тарафларнинг оилавий ва моддий аҳволи белгиланади.

Болага доир қўшимча харажатларда иштирок этиш тўғрисидаги ариза даъвогар томонидан Фуқаролик процессуал кодексининг 15-боби билан белгиланган талабларга мажбурий риоя этган ҳолда берилади.

Суд ажрими ҳар ойда ундириладиган қўшимча харажатларнинг қатъий пул суммасини белгилайди. Тўлов миқдори ёзма исбот-далиллар билан тасдиқлаш зарур бўлган харажатлар ҳажмига боғлиқдир. Улар сифатида тиббиёт муассасалари берган ҳужжатлар хизмат қилади. Бунда ундириш учун тўлов ҳужжатларини тақдим этиш шарт.

Қўшимча харажатларни ундириш муай­ян муддатга (агар у мавжуд фавқулодда ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланиши мумкин бўлса) ёки муддатсиз (бола бундай ёрдамга доимо муҳтож бўлганда) белгиланади.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2233 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика