Norma.uz

Бандлик марказининг йўлланмаси бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисидаги қарорини бажармаган ташкилотлар учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Кадрлар бўлими инспектори.

Тошкент шаҳри.

 

– Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 20.08.2008 йилдаги 186-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Ташкилот 20 декабрдан кечиктирмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ушбу мақсадларда банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25%и ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва ­тайёр бўлишини таъминлайди, бу тўғрида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига йил бошлангунгача ахборот берилиши керак.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини (75%) банд қилиб қўйиш биринчи чорак мобайнида таъминланади, бу тўғрида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечиктирмай ахборот берилади.

Ташкилот, меҳнат органлари йўлланмаси бўйича юборилган бундай шахсларни банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштиришни рад қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.

Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 5.01.2011 йилдаги 1-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) кўра аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ташкилотни текшириш далолатномаси асосида текширишни ўтказган инспектор томонидан:

ташкилот ва унинг йўл қўйилган бузилишларни бартараф этишга ваколатли бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган белгиланган намунадаги кўрсатма берилади;

жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади (Низомга 1-илова).

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан давлат ҳокимияти органлари чиқарган қарорларни бажармаганлик учун молиявий санкция ҳар бир яратилмаган иш жойи учун ушбу ташкилот ходимининг ўртача йиллик иш ҳақи миқдорини ташкил этади. Илгари талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумот олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун ҳам худди шу миқдорда жарима солинади (Низомнинг 6-банди).

Ташкилот томонидан қонун ҳужжатлари бузилишидаги айби эътироф этилган тақдирда жарима ихтиёрий тўланиши мумкин (Низомнинг 15-банди). Агар ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмани бажариш учун белгиланган муддат мобайнида ташкилот томонидан тегишли тўлов ҳужжатлари тақдим этилмаса, у ҳолда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи ташкилотга нисбатан жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилади (Низомнинг 16-банди).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2949 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика