Norma.uz

ЭКИҲ ва ижтимоий тусдаги тўловлар

Корхонамизда баъзи ходимларга энг кам иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади. Биз унинг миқдорида барча ходимларимиз оладиган овқатланиш ва йўлкирага қўшимча тўловларни ҳисобга ола оламизми?

Корхона раҳбари.

 

 

Йўқ, ҳисобга ола олмайсиз. Меҳнат кодексининг (МК) 155-моддаси биринчи қисмига кўра муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда у 293 158,4 сўмни (ЭКИҲ х коэф.) ташкил этади.

Бироқ ана шу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (МКнинг 157, 158-моддалари), шунингдек район коэффициентлари (МКнинг 153-моддаси тўртинчи қисми) қўшилмайди.

Шу тариқа, ижтимоий тусдаги тўловлар (транспорт ва хизмат сафари харажатлари, ходимларни ишлаб чиқаришда ва уларнинг болаларини мактаблар ва мактабгача тарбия муассасаларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган овқатлантириш, уларнинг дам олиши компенсацияси ва бошқа компенсациялар) ходимга унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига қўшимча тарзда амалга оширилади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2757 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика