Norma.uz

Енгил машиналар йўналиш бўлагида

Қандай ҳолларда автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган йўл бўлагига (полосага) чиқиш мумкин ва унда тўхташ мумкинми?

Б.Туляков,

«Spark» автомобили эгаси.

Самарқанд вилояти.

 

– Йўл ҳаракати қоидаларига биноан белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус белгилар билан ажратилган бўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.

Агар бу бўлак йўл қатнов қисмининг бошқа жойидан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу бўлакка қайта тизилишлари керак. Шунингдек, бундай жойларда белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 1727 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика