Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 15 / Паспорт масалалари

Пенсионер аёлнинг ташвишлари

Мен пенсионерман, Тошкентда ўз квартирамда яшайман. Унга ўғлим ҳам прописка қилинган бўлиб, у кўпдан буён Европа Иттифоқи ҳудудида яшайди ва ҳозирги пайтда Ўзбекистонга кела олмайди. Тошкентда ўзининг хусусий квартирасига ҳам эга бўлган ўғлим менга уни квартирамдан рўйхатдан чиқариш ва ўз квартирасида прописка қилишга имкон берадиган тасдиқланган бош розилигини юборди. Қандай қилиб ўғлимни унинг ўзисиз рўйхатдан чиқара оламан?

Р.Цой.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова) кўра рўйхатдан чиқариш учун сиз яшаш жойингиздаги паспорт бўлимига ўғлингизни рўйхатдан чиқариш тўғрисида нотариал тасдиқланган ишончнома ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

 ички ишлар органи раҳбари номига чиқиб кетиш сабаблари ва жойини кўрсатган ҳолда эркин шаклда ёзилган ариза;

 паспорт ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;

 ҳисобдан чиқарганлиги тўғрисида мудофаа ишлари бўлимининг белгиси қўйилган ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

 уй дафтари ёки прописка варақаси, квартира варақаси (4–5-сон шакллар);

 давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Фуқароларни рўйхатдан чиқариш суднинг уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги қарори, нотариал тасдиқланган ишончнома, ички ишлар органларининг сўровномаси, маъмурий кўчириш тўғрисида прокурорнинг санкцияси бўйича амалга оширилади.

Агар ўғлингизнинг давлат олдида бажармаган мажбуриятлари бўлмаса, шунингдек унга жиноят иши юритилмаган бўлса, уни тегишли текшириш ўтказилганидан кейин манзил бўйича рўйхатдан чиқаришлари шарт.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 1667 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика