Norma.uz

Масофа ва тезликка риоя қилинг

Агар светофорнинг яшил ва қизил ишоралари ҳайдаш ёки тўхтатиб туриш кераклигини аниқ кўрсатса, сариқ ишора кўпинча низога сабаб бўлади. Кўп ҳайдовчилар чорраҳани светофорнинг сариқ ишорасида кесиб ўтишга тўғри келадиган вазиятга тўқнаш келадилар, бироқ ҳар доим ҳам бундай вазиятга атайлаб йўл қўйилмайди.

 

– Йўл ҳаракати қоидаларининг (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Қоидалар) 8.2-бандида белгиланишича, светофорнинг сариқ ишораси ҳаракатни тақиқлайди ва ишоралар алмашуви бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Бинобарин, сариқ ишора бўлганда юриш Қоидаларни бузиш ҳисобланади.

Бу эса энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (ҳозир бу – 236 800 сўм) жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддаси биринчи қисми).

Светофор (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи олдида (Қоидаларнинг 8.12-банди), бундай чизиқ бўлмаганда эса:

чорраҳада – пиёдаларга халақит бермасдан қатнов қисмлари кесишмаси олдида (Қоидаларнинг 15.7-банди);

темир йўл кесишмаси олдида (Қоидаларнинг 17.4-банди);

бошқа жойларда – светофор ёки тартибга солувчининг олдида ҳаракатланиши рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхтатиши керак.

Бироқ Қоидаларнинг 8.13-бандига кўра, светофорнинг сариқ ишораси ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқори кўтарилганда, юқоридаги жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгуролмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.

Мазкур истисно, чамаси, кескин тормоз бериш усули ҳар доим ҳам орқадан келаётган автомобиллар учун кутилмаган бўлиши муносабати билан Қоидаларга киритилган. Сирпанчиқ йўлда кескин тормоз бериб тўхталганда автомобиль сирпаниб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, светофорнинг сариқ ишораси, масалан, автомобиль тўхташ чизиғидан ўтиб бўлганда ёниши мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Тўхташ чизиғига бир неча метр қолганда сариқ ишораси ёнган вазиятни тасаввур қилинг. Соатига 60–70 км тезликда юрганда фақат кескин тормоз бериб машинани тўхтатиш мумкин. Чорраҳага келганда тўхташга муваффақ бўлинади. Бошловчи ҳайдовчилар кўпинча айнан шундай қиладилар ҳам: чорраҳага тезликни оширган ҳолда келиб, сариқ ишорада кескин тормоз берадилар – қарабсизни, бу ҳолда орқадан зарб ейишлари турган гап.

Автомобилларнинг бундай тўқнашувида иккала ҳайдовчини айбдор деб топиш мумкин. Зеро Қоидаларнинг 12.5-бандига кўра ҳайдовчиларга йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади. Бунинг учун ҳаракатдаги транспортнинг тезлиги ҳайдовчига Қоидалар талабларини бажариш мақсадида унинг ҳаракати устидан доимий назорат қилиш имкониятини таъминлаши керак. Бундан ташқари, ҳайдовчи ўзидан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаганда у билан тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак (Қоидаларнинг 11.10-банди).

Ёдда тутинг, чорраҳага яқинлашганда тезроқ ўтиб олишга уринмаслик, балки ҳаракат тезлигини пасайтириш керак. Светофорнинг сариқ ишорасида тўхтай олмаганлигини асослашнинг амалда имкони йўқ.

Прочитано: 2499 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика