Norma.uz

Таътиллар кимнинг хоҳишига кўра қисмларга бўлиниши мумкин?

Ташкилотимизда Меҳнат кодексининг 134-моддаси ва локал ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган йиллик асосий ва 9 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши (жами 24 иш куни) белгиланган.

Ходим иш йили давомида таътилларни 4 марта 3 кунлик ва 1 марта 12 кунлик қисмга бўлиб олиши мумкин-мумкин эмаслиги тўғрисида тушунтириш берсангиз.

Ташкилот раҳбари.

 

– Таътилни қисмларга бўлиш Меҳнат кодексининг 146-моддасида назарда тутилган*. Хусусан, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бироқ ходимнинг ушбу ташаббусига иш берувчининг розилиги олиниши керак. Таътилдан қисмларга бўлиб фойдаланиш масаласи олдиндан (календарь йилда йиллик таътиллар бериш навбатлилиги жадвали тузилаётганда) ёки ходимга йиллик таътил бериш олдидан ҳал қилиниши мумкин.

Меҳнат кодексида белгиланишича, таътил қисмларга бўлинганда унинг бир қисми (бўлинмас қисми) 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим, қолган даври эса ходимнинг хоҳишига кўра кам муддатли қисмлар билан берилади. Шу сабабли 24 иш кунилик таътил қуйидагича бўлиниши мумкин:

12 + 12 (2 мартага);

4 + 4 + 4 + 12 (4 мартага);

3 + 3 + 3 + 3 + 12 (5 мартага) ва ҳоказо.

Тақдим этиладиган таътил қисмларининг исталган бирортаси таътил муддатига кириши боис, уларнинг ҳар бири иш берувчининг алоҳида ёзма буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилиши керак. Бунда таътилнинг ҳар бир қисмига ходимга таътил берилиши тўғрисида хат-ҳисоб-китоб расмийлаштирилади.

Кадрлар хизмати мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатлари билан, ҳатто агар ходим таътилни бир иш кунига олса ҳам, таътил бериш таомили учун белгиланган барча қоидаларни ёдда тутишлари ва уларга риоя қилишлари лозим.

 

*Таътилни қисмларга бўлиш мумкинлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сон конвенцияда (Женева, 24.06.1970 йил; 1973 йил 30 июндан кучга кирган) ҳам назарда тутилган. 

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1769 раз(а)

Комментарии к статье (2)

2015-05-15 12:56:23, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-05-15 12:59:15, Гость_Оддий ишчи:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика